Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов 2022 йил 22 июль куни Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макей билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбатда асосий эътибор икки мамлакатнинг халқаро институтлар, биринчи навбатда, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ҳамкорлигига қаратилди.
Ўзбекистон—Беларусь ҳамкорлигининг долзарб масалалари ҳам кўриб чиқилди. Томонларнинг сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувларни янада ривожлантиришдан манфаатдорлиги тасдиқланди.
Очиқ ва амалий ишбилармонлик муҳитида ўтган суҳбат якунида томонларни қизиқтирган масалалар бўйича доимий мулоқот олиб боришга келишиб олинди.
Изоҳ (0)