«Пахтакор» Драган Черан билан шартномани узайтирди.
Сербиялик футболчи «шерлар» билан 2023 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди.
Черан 2018 йилдан буён «Пахтакор» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу кунга қадар футболчи 144 ўйинда 89 та гол муаллифига айланган. Драган Суперлига тарихида биринчи бўлиб кетма-кет уч марта тўпурар сифатида рекорд қўйишга эришган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)