«Барселона»ни тарк этган ҳимоячи Дани Алвес фаолиятини Мексика чемпионатида давом эттиради.
Бразилия терма жамоаси футболчиси «Пумас»га ўтишга рози бўлди. Алвес жамоа билан 1 йиллик шартнома имзолайди.
Дани пулнинг бир қисмини маош кўринишида олса, қолган қисми ҳомийлар билан ўзаро муносабатлар, тижорий ҳамкорликлардан келадиган даромадларга қараб ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик ҳимоячи 2008 йилдан 2016 йилга қадар каталонияликлар шарафини ҳимоя қилган эди. 2022 йил январь ойида эркин агент сифатида жамоага келиб қўшилганди. Июнь ойида эса жамоа футболчи билан шартномани узайтирмаслигини эълон қилгач, эркин агент сифатида клубни тарк этди.
39 ёшли Дани 2021/22 йилги мавсум Ла Лигада 14 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва 3 та голли узатма муаллифига айланган.
Изоҳ (0)