Ўзбекистонда аномал иссиқ об-ҳаво кузатилаётгани боис ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча турдаги (юк ва йўловчи) поездларнинг тезлигига чекловлар берилмоқда. Бу ҳақда «Ўзтемир йўлйўловчи» хабар қилди.
Шу туфайли бугун, 22 июль куни йўловчи поездларнинг ҳаракат жадвалида, айниқса, жўнаш ҳамда манзилига етиб бориш вақтларида ўзгариш бўлмоқда.
«Ҳар бир йўловчини манзилига хавфсиз етказиб олиб борилишини таъминлаш энг муҳим вазифадир. Шуни инобатга олиб, ‘Ўзтемир йўлйўловчи’ АЖ раҳбарияти йўловчилардан бундай вазиятни тўғри тушунишларини истаб, келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди», — дейилади хабарда.
Аввалроқ ҳам Ўзбекистонда аномал иссиқ об-ҳаво сабаб поездлар жадвалига ўзгартириш киритилиши ҳақида хабар қилинганди. Эслатиб ўтамиз, иссиқ об-ҳаво таъсирида юз бераётган бу амалиёт биринчи мартаси эмас. Июнь ойида ҳам икки марта поездлар тезлиги камайтирилиб, қатнов жадвалига ўзгартириш киритилган.
Изоҳ (0)