• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12857.35
    • RUB163.45
    • EUR14672.81
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +23°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ёшларнинг хатолари, таълимдаги муаммолар, ўқишга қабул ва имтиҳонлар — Иқтисодиёт университети ректори билан суҳбат (видео)

    Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Қўнғиротбой Шарипов “Дарё” нашрига интервью бериб, бугунги таълим тизимидаги муаммолар, ёшларнинг энг катта камчиликлари, уларни салоҳиятли кадр бўлиб етишиши учун зарур бўлган жиҳатлар тўғрисида фикрларини билдирди.

    “Мустақил таълим тизими бизда ишламайди”

    9 ёки 10 йил мактабда, кейин 3 йил лицейда ўқиймиз. Лекин нега инглиз тили ёки немис тилини билиб чиқмаймиз? Чунки боланинг ўзида мотивация бўлмаса, у ҳеч қачон тилни ўрганмайди. Бола ёшликдан бирор тилни ўрганишга қизиқиб, келажакда шундай мақсадим бор, халқаро университетга кираман, деб ҳаракат қилса, ота-она фарзанди билан тенг ишлаши керак бўлади.

    Ана шундагина бола тил ўрганади. Лекин афсус, кўп ёшларимиз (90–95 фоиз) мактабларидан тил ўрганмасдан чиқади. Энди бу методикани жуда нотўғри деб айтмайман. Дарслар бутун дунёда тан олинган ва бир хил ўтилади. Чет элларда қандай бўлади? Талаба 4 соат аудиторияда ўқиса, ундан кейин 6 соат уйида ўқийди. Ўқувчи ўз устида ишлаши керак.

    Биз фақат мактабдаги материал билан чекланамизда, ўзимизнинг устимизда ишламаймиз. Энг катта айбимиз шу. Мустақил таълим деган тизим бизда деярли ишламайди. Талаба ўзининг устида ишламайди. Чет элдаги бирор университетга борсангиз, талабалар доим кутубхонада ўтирган бўлади.

    Асфуски, бизнинг университетларга кирсангиз, кутубхонада талабалар жуда кам бўлади. Сабаби биз ҳали ҳам мустақил таълимни тўғри ташкил эта олмаяпмиз. Талаба шунақа ўқиши керакки, ўқитувчи берган материални тўлиқ ўзлаштирса ҳам имтиҳондан ўтолмаслиги лозим. Чунки бу ерда 40 фоиз материал болага аудиторияда бериляпти.

    Қолган 60 фоиз материални ўзи ўзлаштирмаса, баҳоси 3 га ҳам торта олмайди. Талаба ёки мактабдаги ўқувчиларнинг ўз устида ишлаши ўқитувчи томонидан ташкил этилса, мустақил таълим ва имтиҳонда натижалар кўринади.

    Имтиҳон пайт бизнинг бир айбимиз, кўнглимиз бўш. Э, бу дарсга келдику, деб баҳосини қўйиб бераверамиз. Бошқа давлатларда унақа эмас. Ўқишдан ҳайдаб юборади.

    [caption id="attachment_2133024" align="aligncenter" width="1920"] Қўнғиротбой Шарипов
    Фото: “Дарё”

    Айрим ёшларнинг олдига қўйган мақсади йўқ

    Ўқиган бола билан ўқимаган боланинг фарқи катта бўлади. Жамиятни ривожлантирадиган драйвер ўқимишли ёшлар деб биламан. Бола китоб ўқимаса, унинг фикри кўчадаги оддий нарсалар билан шаклланади. Қаердадир зўравонлик қилади, “ҳаёт шу экан” деб ўйлайди. Лекин китоб ўқиган боланинг маданияти ўзгаради.

    Ҳаётда яхши-ёмонларни солиштириш, таққослаш имконига эга бўлади. Институтга кирмади дегани, бу ўқимади дегани эмас. Ҳали олий таълим муассасасига кирмасдан, ўзининг устида ишлаётган, техникумларда касб ўрганаётган ёшлар ҳам бор. Демак, ҳаётда нимагадир қизиқиш керак. Мақсад бўлиши керак.

    Афсус, ҳозирги ёшларнинг айримларида олдига қўйган мақсади йўқ. Бир кунлик билан яшайдиганлари бор, уларга куни ўтса бўлди. Ёки ота-онасининг қарамоғида бўлиб қолади. Ўзининг олдига аниқ мақсадларни қўя олмайди. ОТМни битирган ёшларимиз келажакда кимнингдир жойини эгаллаш учун вакант жойга ўтирмаслиги керак. Ўқишни битиргандан кейин, янги иш ўринларини яратиши лозим.

    Масалан, 30 фоиз ёшлар ОТМга кирган десак, улар қолган 70 фоиз ўқишга кира олмаганлар учун янги иш ўринлари яратадиган бўлиши зарур. Бунинг учун улар ўз соҳасининг мутахассиси бўлиши лозим. Афсуски, биз ёшларимизни бошидан тўғри йўналтириб, институтни битираётган пайтда унинг қўлига нафақат диплом, балки тадбиркорликни ўзи ярата оладиган мутахассис қилиб берсак, у эртага келажакда кўчада қолмайди. Ҳозирги кунда бир касбни эгаллаш “мода”да эмас. Чунки касблар тез ўзгаряпти. У битириб чиққунча бошқа талаблар бўлиб кетяпти. Бизнинг университетимизда ҳам 3-4 та касбни эгаллаш бўйича курслар ташкил қилинган.

    “Мен репититорга бормаганман”

    Мен Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманидаги чекка бир қишлоқда катта бўлганман. Оддий мактабда ўқиганман. Қўшимча дарсга — репититорга бормаганман. Мактабда ўқирдик, уйга келганимиздан кейин ота-онамиз мажбурлаб дарс қилдирарди. Ўз устимизда ишлаганмиз.

    Ҳозир одамларни фикри ўзгариб кетган: репититорга бормасанг, ўқишга киролмайсан, деган гаплар айтилади. Бола ёшлигидан яхши ўқишни ўрганиши керак. Масалан, мактабда математика фанидан битта мисолни бир усулда ечишни ўргатади. Бола уйга келиб, шу мисолни икки-учта усулда ечишни ўрганса, унда олган билими бир умрга қолади.

    Афсуски, ўтган 30 йилда ўқитувчининг ҳам мотивацияси бўлмади. Доим уни кўчага хайдадик, пахтага чиқардик, болалар ҳам шу иш билан юрди. Натижада ўқитувчилар ўз кунини бир нарса қилиб кўриш учун бозорга чиқиб кетишди. Ўқишга бўлган қизиқишни йўқотиб қўйдик. Бола мактабдан келганидан дарров молга ўт териб келиши ёки кўчада озгина тадбиркорлик қилиши, яъни пул топиб келиш муаммоси бўлиб қолди.

    Ҳаёт шу даражага бориб қолган эди. Шунинг учун одамлар “ўқиганинг билан нима бўласан, бугунги кунимизни яшайлик”, деган принципда яшагани учун ҳам кўп нарсаларни бой бериб қўйдик. Энди-энди бу нарсалар қайта тикланяпти.

    Мисол учун, ҳозир профессор-ўқитувчиларни ойлиги ўзига етадиган давр, маза қилиб ишлайдиган вақт. Мактаб тизими ҳам яхшиланиб келмоқда. Ёшларда ўқиган бола келажакда катта мақсадларга эриша олади, деган туйғуни ва шунга ишончни уйғотишимиз керак.

    “Имтиҳонларга кириш коррупциядан тўлиқ тозаланди”

    Ўқишга кириш жараёнидан бошлаб таҳлил қилинса, асосий коррупция олий таълимга киришда бўларди. Ҳозирги кунда абитуриентларнинг ўзлари танлов ҳуқуқига эга. Улар ҳужжатларни ҳам онлайн топширади. Бундан ташқари, университетга тест топшираётган пайтда ОТМга бормайди. Катта залларда, 300—500 ўринга мўлжалланган, жамоатчилик назорати остида тестларни ўтказишади. У ерда ҳам тест жараёнига ташқаридан аралашиш йўқ. Буни аниқ айта оламан. Шу нуқтаи назардан имтиҳонларга кириш коррупциядан тўлиқ тозаланди, деб айта оламан.

    Иккинчидан, олдинлари бўш жойлар қўпол қилиб айтганда аукцион бўлиб кетарди. Бўш жой нима дегани: университет сиғими бор, масалан, 2 000 нафар талаба қабул қилиниши мумкин. Бизга 1 700 та квота берди дейлик. Қолган 300 нафар талабани супер контракт асосида қабул қиламиз. У ҳам пулини келиб университетга тўлаяпти.

    Учинчидан, “перевод” масаласи бўларди. Бунда ҳам коррупция кўп эди. Ҳозирда тизим турли “ўйин”лар бўлмаслиги учун Давлат тест маркази ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тартибга солинган. Бизда талабаларнинг ўқишга киришида ҳеч қандай коррупсион ҳолат йўқ.

    Аммо афсуски, кейинги жараёнларда энг катта касалимиз бор. У ҳам бўлса, кўпчилик талабалар ОТМларга ўз ихтиёри билан кирмагани учун, кейинчалик уларда ўқиш иштиёқи камайиб боради. Дарсларга келмай қўяди. Ёки контрактни тўлашим керак деб асосий урғуни ишга беради ва контракт тўлаш билан ишим битди деб ўйлайди. Дарсга келмагандан кейин университетнинг ҳам маълум шартлари бажарилиши керак-ку. Масалан, курс иши, малакавий битирув ишлари бор. Умуман, мана шу ерга келган вақтда ожизлик қилади. У тестга кириши, имтиҳон топшириши керак. Мана шу пайтда бошқа йўлларини қидиришни бошлайди. Охирида бир мартада эмас, икки мартада эмас, учинчисида ўқитувчиларимизни айнитиб, баҳосини оладида, ўқитувчиларимиз коррупсионер бўлиб қоляпти.

    Мана шунинг асл сабаби, талаба ўз хоҳиши билан университетга кириб, диплом учун эмас, касб учун ўқийман деса, ўзи талашиб ўқиса, ундан ҳеч ким пул олаётгани йўқ. Ўзим 3 йилдан буён Тошкент иқтисодиёт университетида ишлайман. Бирор марта ўқитувчилар гуруҳдан пул йиғибди, деган гапни эшитмадим. Талабалар билан йилига 2 марта сўровнома қиламиз. Ҳозир ўқитувчилар билан шартномани 1 йиллик қилиб қўйганмиз. Агар ўқитувчининг устидан шикоят тушса, ўқитувчи билан ишлашни келаси йилдан тўхтатамиз.

    “Бизда яхши ишлаган ўқитувчи ойига 20–40 млн сўм даромад олади”

    Ўқитувчилар ойлик-маоши сўнгги 4 йилдан буён камида 3 марта ошди. Масалан, бизнинг универтитетдаги профессорлар ҳозир 10 млн сўм маош олиши мумкин. Агар ўқитувчи илмий мақола ёзадиган бўлса, биз унга ҳар бир мақоласи учун 2 млн сўмдан 20 млн сўмгача қўшимча ойлик берамиз. Агар у инглиз тилини билса, маошига яна 100 фоиз “надбавка” қўшилади. Ўтган ойда биз ҳисобладик, 18–22 млн сўм ойлик олган профессорларимиз ҳам бор. Энг кўп маош олган профессорларимиздан бири 120 млн сўм маош олди. Албатта, ойлигининг ўзи 10-12 млн сўм бўлса, кейин KPI (самарадорликнинг асосий кўрсаткичлари) бор, қўшимча ишлагани учун, яъни нуфузли журналларда мақолалар чоп этгани сабабли юқори ойлик олган. Қандай қилиб 5 та нуфузли журналда мақола чиқарган дейиш мумкин? У мақолалари устида йиллар давомида ишлаган. Агар ўқитувчи яхши ишласа, ҳар ойда бир-иккита қўшимча мақола чоп этса, у ойига камида 20–40 млн сўм даромад олади. Бунақа соҳа деярли ҳеч қаерда йўқ.

    Бизда оддий ўқитувчиларнинг ойлиги 4,5 млн сўмдан бошланади. У ёғи, илмий мақолалар ёзса, чет тилларини билса, юқоридагилар билан бир хил ойлик олиши мумкин. Ҳозирда инглиз тили ёки бошқа бирор чет тилини биладиган ўқитувчлар ойлигига 100–120 фоизгача қўшимча қилиб беряпмиз. Агар ўқитувчи дунёда топ-300 таликка кирган унивеситетлар дипломига эга бўлса ҳам яна қўшимча пул олади. Бизда ишлайман деган ўқитувчига ҳамма шароит яратилган. Лекин ўзининг устида ишламайдиганлари ҳам бор. Улар доим: ‘даромадим йўқ, ойлигим оз, қийналдим’, деб шикоят қилади. Бундай одамлар ҳамма жамиятда бор. Биз барча ўқитувчилар билан 1 йиллик шартнома имзолаймиз. Йил охирида ўқитувчининг KPI‘си 55 фоиздан кам бўлса, у билан шартномани давом эттирмаймиз.

    Исломбек Умаралиев суҳбатлашди

    22.07.2022, 17:43   Изоҳ (0)   34609
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Педагог ходимларнинг ҳуқуқ ва шаъни давлат ҳимоясида экани Конституция билан кафолатланмоқда

    22.07.2022, 16:57

    Ўзбекистонда диплом дубликатини бериш тартиби белгиланди

    22.07.2022, 16:43

    Ўзбекистонда аттестацияда қатнашган 20 мингдан ортиқ педагог «мутахассис лавозимига мувофиқ эмас» деб топилди

    22.07.2022, 16:42

    Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов Сенат аъзоси бўлди

    22.07.2022, 16:41

    Ўзбекистон бозорларидаги асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи эълон қилинди

    22.07.2022, 16:09

    Навоий вилоятидаги ҳудуд бир муддат дунёнинг энг иссиқ нуқтаси бўлди

    22.07.2022, 15:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Систит — бу уят эмас!


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта

     

    Тавсия этамиз

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Маск БМТни молиялаштиришни тўхтатишни таклиф қилди

    Дунё | 4 июн, 00:25

    Женнифер Лопеснинг Ўзбекистондаги концертига чипталар сотуви қачон бошланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 00:00

    Ли Чже Мён Жанубий Кореянинг янги президенти этиб сайланди

    Дунё | 3 июн, 23:45

    Жанубий Кореядаги ҳукмрон партия раҳбари сайловлардаги мағлубиятини тан олди

    Дунё | 3 июн, 23:38

    Андижонда ҳайдовчининг рулда чалғиб қолиши оқибатида 6 та машина тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 3 июн, 23:30

    “Дарё” дайжести: 3 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июн, 23:20

    Канададаги кенг кўламли ўрмон ёнғинлари Ойдан ҳам нарида кўринмоқда

    Дунё | 3 июн, 23:10

    Фарғонада 55 сотих ерни 5 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.