• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тракторчи барон, кунига 6 млн сўм топаётган тадбиркор лўли, ўқишни истайдиган, аммо ўқиёлмаётган Ойниса — Бухородаги лўлилар маҳалласидан репортаж (фото ва видео)

    Болалигимда шўхлик қилиб қўйсам, онам «сени жўгининг халтасига солиб юбораман», дея қўрқитгани учунми елкасида қопи бор лўли хотинларни кўрсам, жуфтакни ростлардим. Тасаввуримда улар фақат тиланчилик қилиб, фолбинлик ортидан кун кўрадиган, шўхлик қилиб қўйса, болаларни халтасига солиб, ўғирлаб кетадиган кимсалардек из қолдирганди. Бугун деярли ҳар куни лўлиларга дуч келамиз. Манбаларга кўра, Ўрта Осиё лўлиларининг келиб чиқиши Ҳиндистон билан боғланган. Тарихда уларнинг Ҳиндистонни тарк этиб, бошқа ҳудудларга кўчиб ўтгани ёзилган. «Дарё» мухбири бу сафар Бухоро вилоятидаги лўлилар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.

    Куй чалаётган эр ва ўйинга тушаётган хотин.

    Куй чалаётган эр ва ўйинга тушаётган хотин.
    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    Бухоро шаҳридаги «Садриддин Айний» маҳалласида 15 йилдан ортиқ вақт давомида раислик қилиб келган Аваз Аҳтамов «Лўлилар билан қариндошдек бўлиб кетганмиз. Удумларини уларнинг ўзидан кўра, яхшироқ билсам керак», — дейди.

    Лўли миллатига мансуб эркаклар.

    Лўли миллатига мансуб эркаклар.
    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    Раиснинг айтишича, ушбу маҳаллада 1481 та хонадон, 2530 та оила бор. Унда 7258 нафар аҳоли яшайди. Шундан 3370 нафарини лўлилар ташкил этади.

    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    «Лўлилар жайдари, жўмард халқ. 20 йилдан ортиқ вақт давомида улар орасида улғайдим, бирга ўсдим десам адашмайман. Тўғри, аввалига жуда қийналган пайтларим кўп бўлган. Энг қизиғи, илгари икки лўли уришиб қолса, уларнинг яқинлари кўз очиб юмгунча икки қабилага ажраларди, ур-сур, тўполон бошланиб кетарди. Ҳатто участка нозирлари ҳам бу вазиятдан қочиб, қутилиб қолишган пайтлари бўлган. Бундай пайтларда менга лўлиларнинг барони мадад берарди. Орадан вақт ўтиб, лўлилар билан чиқишиб олдик, муболағаси йўқ, ака-ука, опа-ука, ака-сингилдек бўлиб кетдик. Мард, танти халқ. Шунингдек, лўлиларда бирлашиш, якдиллик кучли», — дейди маҳалла раиси.

    Лўли келин.

    Лўли келин.
    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    Суҳбатдошнинг айтишича, у бундан ўн икки йил илгари лўли болалар таълими учун маҳалла ҳудудига вагон қўйдириб, унда мактаб ташкил этган. Вагонда лўли қизлар ҳам таҳсил олган. Бироқ лўли қизларнинг ўқишидан жаҳлланган лўли болалари вагон-мактабни ёқиб юборган. Сўнг уларнинг таҳсили давлат таълим муассасаларида расман жорий этила бошланган.

    Лўлилар тадбиридан.

    Лўлилар тадбиридан.
    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    «Бухоро шаҳридаги 2-, 7-, 10- ва 12-умумий ўрта мактабларида 200 дан ортиқ лўли болаларининг таҳсил олишини ташкиллаштирдик. Мактаб ёшидан ўтган бўлишига қарамай, улар ҳам таҳсил олиши керак деган талаб билан чиқдик. Ҳозир мактаб, касб-ҳунар коллежларида ўқишяпти. Худо хоҳласа, олийгоҳларга ҳам ҳаракат қилишяпти. Спортда халқаро чемпионатларга чиқаётганлар, турли ишлаб чиқариш цехлари очиб, одамларни ишга жалб этаётганлар бор. Лўлиларнинг иш билан бандлигини таъминлашга ҳам эътибор қаратганмиз. 300 га яқин лўлилар шаҳар ҳудудидаги турли комбинатларда ишлашади. Бироқ яширишга ҳожат йўқ, вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарлик ва қонунбузишлар содир этиш ҳолати ҳам бор. Бундай масалаларни бартараф этишда маҳалла оқсоқоллари, баронлар билан ҳамжиҳатликда кенгашиб турамиз», — дейди маҳалла раиси.

    Лўли болалар.

    Лўли болалар.
    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    Маҳалла раисидан «Барон ким?» деган саволга «лўлилар қавмининг бошқарувчиси, етакчиси, саркори, тўғрироғи, маҳалла оқсоқоли» деган жавобни олдик.

    Тракторчи барон

    Амин Гадоев.

    Амин Гадоев.
    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    Лўлилар маҳалласидаги ўнқир-чўнқир, илонизли чанг кўчалар оралаб борар эканмиз, тасаввуримизда барон бизни пана-пастқам, қумсувоқ уйда қарши оладигандек туюлди. Маҳалла раиси эса бизни ҳашаматли ва кўркам хонадонга етаклаб кирди. 60 ёшли барон Амин Гадоев хотини билан бизга пешвоз чиқиб, қуюқ саломлашди, салқин сўрига таклиф қилди. Эндигина ҳаж зиёратидан қайтганини айтиб, дуога қўл тортди.

    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    «Лўли оилалари одатда кўп болали бўлиб, фарзандларининг сони 10-12 нафаргача етади. 10 нафар фарзандим бор. Етти ўғил, уч қиз. 38 нафар набирам, битта эварам бор. Ҳаётимиз яхши, яшашимиз фаровон, камчилик йўқ. Ишлаймиз-да. 10 йилдан ортиқ вақт тракторчилик қилганман. Дадамиз бизни ҳам ёшликдан ўқитган. На тиланчилик ва на дангасаликка йўл берган. Ғишт терганман, сувоқчилик, пайвандловчилик қилганман. Болаларимни ҳам меҳнатга ўргатдим. Болалигидан тиланчилик қилишига, одамларнинг таъбини хира қилиб, ортидан пул сўраб юришига йўл қўймадим.

    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    Мактабда ўқитдим. Хат-савод чиқаришди. Доимий хайр-у саховат этагидан тутишни, етим-есир бошини сийлашни, тепганни тепмасликни, йиқилганни суяшни уқтирдим. Чунки ман баронман. Урфимизга кўра, баронларнинг болалари бетайин, саводсиз бўлса, унинг баронлиги, салобати қолмайди», — дейди барон.

    «Лўлилар бетайин эмас»

    Барон лўлиларнинг келиб чиқиши, урф-одат ва анъаналари хусусида сўзлар экан, бу қавм ҳақида кўпинча бўлмағур гаплар, ёлғон маълумотлар тарқатишаётганидан ранжиганини билдирган.

    Лўлилар тадбиридан.

    Лўлилар тадбиридан.
    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    «Келиб чиқишимиз асли Ҳиндистондан, бироқ урф-одатларимиз ўзбекча. Ўзбеклашиб кетганмиз десак ҳам бўлади. Кўпинча биз, лўлилар ҳақида бўлар-бўлмас, ёлғон гап-сўзлар тарқатишади. ‘Шаббона’ деган фильмда ота ўзининг қизини кўтариб, чимилдиққа олиб киради. Бу ёлғон, жўгилар елкасига ортилган ёмон гуноҳ бу. Кинодагиларнинг ҳаммаси ёлғон, биронтаси бизнинг урф-одатларга тўғри келмайди. Ҳаммамиз хафа бўлдик. Унақа бўлмаган, жоним қизим. Олдин сўраб-билиб, кейин чиқариш керак-да. Кинони кўриб, ҳамма ранжиди, ҳамманинг миясига урди. Қайси ота ўз қизини чимилдиққа кўтариб олиб киради. Лўлилар бетайин эмас! Унақа иш бўлмаган. Бўлмайди ҳам», — дейди барон.

    Бароннинг айтишича, лўлиларда «қиз ўғирлаш» одати янаям авж олган.

    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    «Лўлиларда аёли эрини боқаркан, дейишади. Бу урфлар қолиб кетган. Ҳозир болаларни эри боқади. Мардикорлик қилишади, хорижда ишлашади, кейин келиб тўй қилишади, ҳовли-жой қуришади. Тиланчилик урфлари ҳам энди йўқ, буни уят ҳисоблайдиган бўлишган. Гоҳ-гоҳида йўл чорраҳаларида гадойлик қилиб юрганларга кўзим тушади. Уларнинг таъзирини бераман. Бошқа ўлкаларни билмадиг-у, таъзиялардаги кўп урфларниям йўқотдим. Аёллар кўкракларига уриб, дод солиб, айланиб, ашула айтиб йиғлашарди. Кейин таъзияга келган ҳар бир одамга пул беришарди. Кимнинг шароити бор, кимда йўқ. Бугун эса битта қўй сўйишади, бўлди. Ортиқча чиқимларга йўл қўйилмайди», — дейди суҳбатдош.

    Лўлиларда вафот этган кишини уйига кўмиши қанчалик ҳақиқатга яқин?

    «Тавба қилдим, инсон-ку у. Одам итни ҳам уйига кўммайди. Кейин бундай уйда қандай яшаши мумкин? Гап бу. Қавмимизга лой чаплаш учун ўйлаб топилган ёлғон гаплар. Бир неча йиллар илгари уйимизда таъзия бўлганди. Кўнгил сўраб келган бир-икки ўзбек жувонлари лўлилар ўликни уйда кўмади, деб дастурхондан туз ҳам тотишмаган экан. Бу энди ошиб тушган оғриқ-да, биз учун. Ҳатто лўлиларнинг қабристони йўқ, деган бўҳтонлар тарқатишган. Унақа эмас, жоним укам. Ўзимизнинг қабристонларимиз бор. Ўзбеклар билан бирга», — дейди барон.

    Барон лўлилар тўйи ҳақида ҳам тўхталди. Айтишича, бундан 5-10 йилча илгари лўлилар тўйи уч кеча-кундуз давом этган. Биринчи кун кураш, кейин кўпкари ва учинчи кун тўй ўтказилган. Самарқанд, Қашқадарё, Тожикистон ва ҳаттоки, Афғонистондан меҳмонлар келишган, ҳар бирига бир бошдан қўй бериб юборишган. Таниқли қўшиқчилар, ҳофизлар хизматга чақирилган.

    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    «Тўйларимизга икки-уч мингтагача одам келарди. Ўзим ҳам 2001 йилда ўғлимнинг тўйига 300 килограмм ош дамлаганман. Анвар Санаев хизматимизда бўлган. Жуда катта харажат бўларди. Ҳа айтмоқчи, ўша кезларда қизларни 14-15 ёшга тўлиб-тўлмай, турмушга узатишган. Ҳозир бу урф-одатлар ҳам ортда қолиб кетди. Қизлар ҳозир 17 ёшдан турмушга чиқишади», — дейди у.

    Суҳбатдош сўзига кўра, лўлилар тўйида ҳозиргача жанжал, муштлашувлар бўлиб туради. Лекин улар бир-бирининг устидан шикоят қилиб, арз қилиб бирорта орган эшигига бормаган.

    Лўлилар тадбиридаги ош.

    Лўлилар тадбиридаги ош.
    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    «Уруш-жанжал бўлса, мелиса чақирмаймиз, оқсоқоллар, баронлар ўзимиз ўзаро тинчитамиз. Бир-бирининг устидан мани урди, муштлади, деб мелисага ёзса, унда йигитлик ори қаерда қолади», —дейди барон.

    Барон айрим лўли эркаклар ўртасида учраб турадиган қўшхотинликни қоралади.

    «Икки хотинлиларнинг аҳволи яхши эмас, оилада уларга яшаш қийин. Кўп жанжаллар бўлади. Аразлаб кетишади, мелисага боришади. Тинчлиги йўқ», — дейди суҳбатдош.

    Лўлиларнинг «махфий» тили

    Лўлилар тожик тилидан ташқари бир-бири билан мулоқот қиладиган бошқа тили ҳам бор. Бу ҳақда на китобларда муҳрланган, на бошқа миллат вакилларига маълум қилинган. Айтилишича, нон—ҳарсид, қанд–шатойи, қовун–бадиқ, варсон–олиб кел, оршин–ол, ажар–пул деган маънони англатар экан.

    Кунига 6 млн сўм топаётган тадбиркор лўли

    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    Тиланчилик аксарият лўлилар учун тирикчиликнинг ягона йўли бўлиб шаклланган. Бироқ, жамият тараққиётидан келиб чиқиб, барқарор даромадли соҳаларда ўз жойини топишга ҳаракат қилган лўлилар ҳам бор.

    Шу маҳаллада яшовчи лўлилардан бири Азиз Гадоев 27 ёшда бўлиб, иккита ишлаб чиқариш цехига раҳбарлик қилади. Бирида қоғоз ва елим идишлар, кейинги цехда чиқинди пластиклар қайта ишланади. Ускуналари Хитой давлатидан шартнома асосида келтирилган. 15 нафарга яқин лўлини иш билан таъминлаган. Ишчи-ходимларига 2,5-3 миллион сўмгача ойлик маош тўлайди.

    «Бухородаги барча яроқсиз ва чиқинди пластиклар шу ерга келтирилади. Чунки вилоятимизда пластикни қайта ишлаб, улардан пластик трубаларни тайёрлаш ускунаси фақат бизда бор. Бир кунда 1 тоннадан 10 тоннагача пластик йиғилади. Бир кунлик даромадимиз 5-6 миллион сўмгача. Цех фаолиятини кенгайтириб, ишчилар сонини ҳам оширмоқчиман. Лўли аёлларни ҳам иш билан таъминлаш имкони яратилади», — дейди Азиз Гадоев.

    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    Шу цех ишчиси Шавкат Ҳасанов меҳнати ортидан «Жигули» олганини гапирди.

    «Машина рўзғорни тортади-да. Аста-секин уй-жойимни ҳам тиклайман. Фақат қизимнинг юрагида нуқсони бор. Худо куч-қувват берсин, олдин қизимни даволатай, кейин бошқа орзу-умидларимни қиламан», — дейди Шавкат Ҳасанов.

    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    Ўзбекистон байроғини ҳилпиратишни мақсад қилган лўли

    Бухоро шаҳридаги 16-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси лўли миллатига мансуб Азим Гадоев спортнинг кикбоксинг тури билан шуғулланади. У ҳеч қачон лўли қавмидан эканидан ор қилмаган.

    Азим Гадоев.

    Азим Гадоев.
    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    «Катта бўлсам, чемпион бўламан, Ўзбекистон байроғини юксакларга кўтараман. Жўраларимни ҳам ўқишга, спортга бошлайман. Ҳали биз ҳамма ҳавас қиладиган эл бўламиз», — дейди Азим.

    Лўлилар орасида жамиятда ўз ўрнини тополмаётганлари ҳам бор

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган Ойниса мактабда ўқишни исташини, аммо бунинг имкони йўқлигини айтди.

    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    Ойнисанинг онаси Дилбар Содиқова 52 ёшда. У тўққиз нафар фарзанднинг онаси. Отаси Тошпўлат Қурбонов ҳеч қаерда ишламайди, елим идишлар териб, сотиб, кун кўради.

    Ойнисанинг онаси қизини мактабга қўймаганини «Қизим ҳар хил инсонлар олдида юришидан қўрқаман», дея изоҳласа, отаси «Болаларни мактабга ўқитиш учун шароит ҳам йўқ-да. Қаерга борсак, ишга олмайди», дейди.

    «Икки елкамда икки халта эди. Бирида болаларим, бирида гадойлик халтаси. Бурунги даврларда тиланчиликка чиққанман-да. Биз, лўлилар, кўп болали қавм бўлсак: уларни боқиш керак бўлган. Ҳозирги кунларда тиланчиликка чиқишни уят санашади. Бакалажка териб, одамларнинг хизматини қилиб, пул топиш йўлига ўтишган», — дейди 70 ёшли онахон Сайёра Облоқулова.

    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    Суҳбатдош болаларини мактабда ўқитиш борасида муаммога дуч келаётганини, неварасини мактабга қўя олмаётганини билдирди. Унинг айтишича, 10 ёшдан ўтган невараларини «сен мактаб ёшидан ўтгансан», — деб таълим даргоҳига қабул қилмаган.

    Бизга ҳамроҳлик қилган маҳалла раиси арз-додини айтмоқчи бўлган лўли хотинларининг шаштини қайтариб, «Ҳамма зўр, шукрона келтиринг, ҳокимга раҳмат денг, маҳалла раисига раҳмат денг», дейди.

    Лўлилар, шунингдек, маҳаллада сув танқислиги, электр энергияси таъминотида муаммолар кўплиги, йўлларнинг таъмирга муҳтожлигида шикоят қилган.

    «Томорқа ерларни суғоришга кўп вақтдан буён сув йўқ. Ҳамма ёқ қақраб ётибди. Дарахтлар қуриб кетяпти. Ҳар ёқлардан сув ташиймиз. Бунинг ўзи бўладими, жоним болам», — дейди Рўзитош Интизорова.

    73 ёшли Юсуф бобо.

    73 ёшли Юсуф бобо.
    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    73 ёшли Юсуф бобонинг айтишича, у 1975 йилда Қашқадарё вилоятидан Бухорога кўчиб келган. 15 йилдан ортиқ вақт чодирларда умргузаронлик қилган бобо ҳам аҳолининг йўл масаласида қийналаётгани, болалар ҳам қишда кўчаларнинг лой, балчиққа айланиб кетиши туфайли мактабга боришга қийналаётганини сўзлаган.

    Бундан 35-40 йилча илгари Россиянинг Свердлов вилоятидан лўли йигитга турмушга чиқиб келган Людмила Акаева 12 фарзандни дунёга келтирган. Ўзининг айтишича, у ота-онасиз, болалар уйида улғайган.

    «Турмуш ўртоғим хизмат бурчини Россияда ўтаган. Шунда танишганман ва лўли йигит билан бир умр яшашдан ҳеч иккиланмай, у билан Бухорога келганман. Лўлилар удумини қабул қилишга ваъда берганман. Аммо ҳеч қачон халта кўтариб, кўчага чиқмаганман. Ишладим, меҳнат ортидан оила тебратдим. Қийналган пайтларим кўп бўлган. Лекин йўқчилиг-у, очлик-тўқликка кўниб яшадим. Пушаймон эмасман. Фарзандларимнинг ҳаммасини ўқитдим. Невараларимни ҳам ўқитяпман. Беш йилча илгари турмуш ўртоғимдан айрилдим. Болалар ташвишига бош-қошман, маҳалла-кўй, давлат ёрдам беряпти», — дейди Людмила Акаева.

    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    Узоқ йиллардан буён Қозоғистон ва Россия давлатларида ишлаб келаётган 48 ёшли Муҳиддин Қиличев лўлилар маҳалласида аҳвол анчагина эътибордан четда эканини гапирган.

    «Ўғилларим, жиянларим мактабда ўқийди, лекин қишда умуман дарсга бормайди. Сабаби йўллар талабга жавоб бермайди: балчиқ, лой. Ўқитувчилар лойга ботган болаларни кўриб, уйингга бор, кет, деб қайтариб юборишади. Камситишади. Энди йўллар асфальтланиб, ўзгаришлар бўлади, дейишяпти. Янаям билмадим», — дейди Муҳиддин Қиличев.

    Ҳоким ваъда берди

    Айтилишича, маҳалла барони Юнус отанинг хонадонида бўлиб, энди суҳбат қизиганда, унинг ҳовлисига Когон шаҳар ҳокими кириб келган. Маълум бўлишича, бу ҳоким кунора лўли маҳаллаларда кезади, аҳоли билан суҳбатлашиб, муаммоларини ўрганади.

    Когон шаҳри ҳокими лўлилар маҳалласида.

    Когон шаҳри ҳокими лўлилар маҳалласида.
    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    «Когон шаҳрининг ‘Хўжабарги’ ҳамда ‘Фурқат’ маҳаллаларида лўлиларимиз яшашади. Ҳар икки кўчани ҳам ободонлаштириш бўйича ишлар бошланган. ‘Обод маҳалла’ дастурига ҳам киритилган. Узоқ йиллардан буён бу маҳаллада на сув қувурлари янгиланган, на кўчалар асфальтланган, ҳақиқатан ҳам эътибордан четда бўлган. Ҳозирги кунда дастлабки ишлар бошланган. Сув ўтгач, асфальтланади. Ман лўли халқининг бир фазилатига қойил қоламан. Ҳар ҳафтада камида икки-уч бор келаман. Нимадир ишни бажариш лозимлиги айтилса, жуда тез фурсатда ҳамжиҳатликда адо этишади. Ўтган йилдан буён болаларини мактабда мажбурий ўқитиш бўйича ишлар олиб бориляпти. Буларни ҳам олий таълимда таҳсил олиши керак. Ҳаммаси зўр бўлади», — дейди ҳоким.

    21.07.2022, 20:22   Изоҳ (0)   81247
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда касбларга тайёрлаш маркази ташкил этилди

    21.07.2022, 19:27

    Самарқандда оммавий заҳарланган фуқаролар аҳволи қандайлиги айтилди

    21.07.2022, 19:19

    Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди

    21.07.2022, 19:08

    «Uzcard ва Humo карталарини бирлаштириш ишлари тўхтаб қолгани йўқ» — Марказий банк

    21.07.2022, 18:58

    Бухородаги подстанциялардан бирида ёнғин юзага келди

    21.07.2022, 18:50

    Нурмат Отабеков сосиска ичидан қурт чиққани акс этган видеога изоҳ берди

    21.07.2022, 18:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Mobiuz "МаззаФест"да янги "Мазза" ва "Мазза 2.0" тариф режаларини тақдим этади


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германияда ўзини қирол деб эълон қилган шахс қамоққа олинди

    Дунё | 13 май, 23:40

    “Путин музокараларга келса, Трамп ҳам Истанбулга боради” — АҚШ махсус вакили

    Дунё | 13 май, 23:25

    “Дарё” дайжести: 13 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 13 май, 23:10

    Фаластиннинг нормал ҳаётга қайтиши учун 15 йил кераклиги маълум қилинди

    Дунё | 13 май, 22:55

    Маъмурий судлар томонидан уч ойда ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ қанча иш кўрилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 22:45

    Машҳурлик рецепти: қўшиқлари эмас, балки рекламалар орқали танилган хонандалар

    Мусиқа | 13 май, 22:35

    Ўзбекистон Кубоги. “ОКМК” 12 та гол урди, “Сурхон” Биринчи лига клубига мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди

    Спорт | 13 май, 22:23

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    Ўзбекистон | 13 май, 22:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.