S&P халқаро рейтинг агентлиги АҚШ иқтисодиётининг жорий ва келаси йилдаги ўсиши бўйича прогнозини яна бир бор пасайтирди.
Агар май ойида агентлик 2022 йил АҚШ иқтисодиётининг ўсиши 3,2 фоиздан 2,4 фоизга, 2023 йилда эса 2,1 фоиздан 2 фоизга қисқаришини башорат қилган бўлса, 20 июнь куни эълон қилинган ҳисоботда бу кўрсаткич 2022 йилда 2 фоиз ва 2023 йилда 1,6 фоиз этиб кўрсатилган.
Агентлик прогнозларнинг ўзгаришини уй-жой нархларининг ўсишда давом этиши ва АҚШ Федерал резерв тизимининг пул-кредит сиёсатини кескинлаштириши билан изоҳлади.
АҚШда ипотека кредитлари арзонлашиб бормоқда ва энди уй хўжаликлари пандемиягача бўлган вақтдан икки баравар кўпроқ дастлабки тўлов учун жамғаришлари керак бўлади.
Агар дастлабки тўлов уй-жой нархининг 10 фоизини ташкил этса, S&P маълумотларига кўра, бунинг учун 11 йил керак бўлади, агар дастлабки тўлов 20 фоиз бўлса, 22,6 йил.
Уй сотиб олиш шартлари кейинги икки йилда сезиларли даражада ёмонлашиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)