Европа 20 июлда иттифоқ давлатлари учун газ истеъмолини март ойигача 15 фоизга қисқартириш режасини эълон қилиб, уларни Россия таъминотини тўхтаца, қишда ёқилғи учун кураш олиб бориши ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Европа Иттифоқининг ўнлаб давлатлари Россия газ экспортининг қисқаришига дуч келмоқда ва расмийлар Россия газини тўлиқ тўхтатиш эҳтимоли борлигини айтмоқда.
20 июлда Европа Комиссияси барча Европа мамлакатларига августдан мартгача газдан фойдаланишни 15 фоизга қисқартиришни таклиф қилди.
Регламент Европа Иттифоқи давлатларининг кўпчилиги томонидан тасдиқланиши керак.
Мамлакатлар дипломатлари буни 22 июль куни муҳокама қилиб, 26 июль куни бўлиб ўтадиган мамлакатлар энергетика вазирларининг фавқулодда йиғилишида тасдиқлашади.
Режа аллақачон баъзи давлатлар томонидан қаршиликка учраган, улар ўзининг фавқулодда режалари Европа томонидан қўллаб-қувватланмаслиги керак деб ҳисоблайди.
Ушбу мажбурий мақсадга қарши бўлганлар орасида Польша ҳам бор, у апрель ойида Россия газ таъминотини тўхтатганидан кейин ўзининг газ омборини 98 фоизга тўлдирган. Бошқалар учун сақлаш жойи камроқ — масалан, Венгрияда 47 фоиз.
Халқаро Валюта Жамғармаси Россия газининг қисқариши Европа иқтисодларини рецессияга олиб келиши ва истеъмолчи тўловлари нархининг ошишига олиб келган газ инқирозини кучайтириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Аввалроқ Европа энергетика компанияларининг қарзи 1,7 триллион долларга етгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)