Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 28—29 июль кунлари Тошкент шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) ташқи ишлар вазирлари йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда мамлакат ТИВ расмий вакили Мария Захаровага таяниб, RT хабар қилди.
Қайд этилишича, учрашувда давлат раҳбарларининг бўлажак учрашуви ҳамда халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида ШҲТга аъзо давлат раҳбарларининг навбатдаги саммити бўлиб ўтади. Унда Россия президенти Владимир Путин ҳам иштирок этади.
Изоҳ (0)