АҚШ барча украиналикларни Dissident Human Rights Award мукофоти билан тақдирлади. Маросим Вашингтондаги Коммунизм қурбонлари ёдгорлигида бўлиб ўтди. Мукофотни Бутун украин халқи номидан Украинанинг биринчи хоними Олена Зеленская қабул қилиб олди.
2015 йилдан буён мукофот озодлигидан маҳрум қилинган халқлар фаоллари ва диссидентларига инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишда кўрсатган жасорати учун бериб келинади. Бу йил биринчи марта мукофот муайян бир шахсга эмас, балки бутун Украина халқига топширилди.
«Украиналиклар Россия фильтрлаш лагерларидан қандай ўтмоқда, босқинчилар билан ҳамкорлик қилишга рози бўлмаганлар қандай қийноқларга солинмоқда. Бизнинг халқимиз Россияга қай тарзда мажбуран депортация қилинмоқда. Қаҳрамонлик саъй-ҳаракатлари эвазига биз ҳозир фақат озодлигимиз учун курашиш билан чекланиб қолмаяпмиз», — дейди Зеленская.
Унинг таъкидлашича, украиналиклар «Сталиннинг Буюк террори энди ривожланган дунёнинг ҳеч қаерида ва ҳеч қачон қўлланилмаслигини таъминлаш учун курашмоқда».
«Бугунги мукофотнинг Украинага топширилишида ҳам айнан шу ҳақда гап кетмоқда», — дея хулоса қилди биринчи хоним.
Украина президентининг рафиқаси Олена Зеленская 19 июль куни АҚШга расмий ташриф билан келди. У АҚШ президенти Жо Байден ва унинг рафиқаси Жилл, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашди.
Изоҳ (0)