Хитой бу йил суюлтирилган газ (LNG) импортининг рекорд даражада пасайишини кутмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Бу эса Японияни ёқилғининг дунёдаги энг йирик харидори сифатида биринчи ўринга қайтаради.
2022 йилда импорт 14 фоизга камайиб, 69 миллион тоннага етиши кутилмоқда, бу Хитой учун 2006 йилдан буён иккинчи марта пасайишдир.
Импортнинг қисқариш сабаблари кўп ва хилма-хил: секинлашган иқтисодиёт, халқаро нархларнинг кўтарилиши, одатдагидан кўра қишнинг иссиқ келиши ва қайта тикланадиган энергиядан фойдаланишнинг ўсиши.
Аммо бунга иқтисодий пасайиш ва вирус билан боғлиқ фаолиятнинг чекланиши энг катта сабаб бўлади, — дейилади Capital Economics’да.
Унга кўра, булар Хитойнинг турли хил товарларга бўлган талабини тўхтатувчи асосий омиллар бўлиб, хом нефть, кўмир ва темир рудалари импортининг пасайишига табиий газ ҳам қўшилиши мумкин.
Аввалроқ май ойида Хитойнинг Россиядан нефть импорти рекорд даражада ошгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)