Европа декабрда Россияга қарши энергетика санкциялари кучга киргунга қадар имкон қадар кўпроқ Россия нефтини сотиб олмоқда. Бу ҳақда Wall Street Journal хабар берди.
Февраль ойида Украинада уруш бошланганидан бери Ғарб давлатлари Россия нефтидан воз кечишга келишди ва яқинлашиб келаётган санкциялар Европа процессорлари ва кема эгалари ўртасида ёқилғи ташишда қора рўйхатга тушиб қолиш қўрқувини оширди.
Осиёга Россиянинг нефть экспорти эса кўпайди. Vortexa маълумотларига кўра, Хитой июнь ойида кунига ўртача 1,13 миллион баррель Россия нефтини импорт қилган.
Ҳиндистон ўтган ойда кунига тахминан 1 миллион баррель нефть сотиб олган, бу йилнинг дастлабки икки ойида деярли нолга тенг эди.
Ушбу тенденциядан келиб чиққан ҳолда, Россия мавжуд бўлган барча нефтини Америка ёки Европа харидорларисиз ҳам сота олиши маълум бўлди, — деди Vortexa бош иқтисодчиси Дэвид Веч.
Глобал флотнинг қарийб учдан бир қисмини назорат қилувчи юнон танкер эгалари май ва июнь ойларида Россия хом нефтининг ярмини ташиган.
Lloyd’s List Intelligence маълумотларига кўра, ўша икки ой ичида Греция томонидан бошқариладиган кемалар Қора ва Болтиқ денгизидаги Россия портларига 151 марта қатнаган.
Европа Иттифоқи санкциялари 5 декабрдан кучга киради ва Россия нефтини Европага ташиш тақиқланади.
Лекин қитъадан ташқарига нефть жўнатиш тақиқланмайди, аммо суғурта ололмагани сабаб Россия нефтини ташувчи ҳар қандай кемани Европага кириши ноқонуний бўлади.
Украина урушидан олдин Россия нефть экспортининг қарийб 80 фоизи Европа Иттифоқи, АҚШ, Япония ва Жанубий Корея каби ривожланган давлатларга тўғри келган.
Kpler маълумотларига кўра, Россиянинг Ғарбий Европага жўнатмалари уруш бошланганидан бери учдан иккига қисқариб, май ойида кунига 400 минг баррелга тушиб кетган.
Изоҳ (0)