Ромелу Лукаку 2021 йилда «Челси»га ўтиши хато бўлганини тан олди.
Фаолиятимдаги энг катта чақириқ янги бошланадиган мавсумда бўлади. Кетиш хато бўлганди.Эслатиб ўтамиз, Лукаку 29 июнь куни «Интер»га ижара асосида ўтди.Энди эса «Интер» либосини кийганимдан хурсандман. Жамоа нима қилишимиз лозимлигини билади, бу жуда катта чақириқ бўлади.
Ўтган мавсумда Англияда бўлганимда, «Интер»га қанчалик кераклигимни ҳис қилдим. Жамоанинг халқаро даражадаги ўрни ошиб бормоқда.
Ромелу Лукаку, «Интер» ҳужумчиси
Ромелу 2019 йилдан 2021 йилга қадар «Интер» шарафини ҳимоя қилган. 2021 йил ёзида «Челси» ҳужумчини 115 миллион еврога харид қилган.
29 ёшли ҳужумчи 2021/22 йилги мавсум «Челси» сафида барча мусобақаларда 44 та ўйинда иштирок этиб, 15 та голга муаллифлик қилган.
Изоҳ (0)