Френки де Йонг «Барселона» кийим алмаштириш хонасида жамоадошларига жамоа сафини тарк этишни хоҳламаётганини айтди.
«Мен кета олмайман. Қандай қилиб ‘Барселона’дан кетишим мумкин?», — футболчининг сўзларидан иқтибос келтиради Спорт Эс нашри.
Манкунианликлар нидерландияликни 85 миллион еврога трансфер қилиш борасида «Барселона» билан келишувга эришгани хабар қилинганди.
Англия клуби 25 ёшли футболчини жамоага олиб келишни асосий мақсад қилиб олган эди. Каталонияликлар раҳбарияти ҳам де Йонгни сотишни хоҳламоқда.
Фрэнки ҳам Эрик тен Ҳаг билан алоқалари яхши бўлишига қарамасдан, «Барселона» сафини тарк этишни хоҳламаяпти.
Нидерландиялик футболчи Барселонадан уй сотиб олган.
Аввалроқ де Йонгнинг агенти мижози «Манчестер Юнайтед»га ўтишни хоҳламаётгани, манкунианликлар уни сотиб олишга беҳуда уринмаслигини сўраганди.
Изоҳ (0)