Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски «Барселона»га ўтди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Немис жамоаси польшалик ҳужумчи трансфери борасида келишувга эришганини маълум қилди.

Каталония клуби Левандовски учун 45 миллион евро ва қўшимча 5 миллион бонус сифатида тўлаб бериши кутилмоқда.

Роберт 8 йил давомида «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келди. Ҳужумчи 2014 йилда «Боруссия Д» сафидан Мюнхен жамоасига келиб қўшилган эди.

Левандовски «Бавария» билан бирга 8 марта Бундеслига чемпионлиги, 3 марта Германия Кубоги, 5 марта Германия Суперкубогини қўлга киритган. 2019/20 йилги мавсумда эса Чемпионлар Лигасида зафар қучган.

Шунингдек, кетма-кет 5 мавсумдан буён Германия чемпионати тўпурари мақомини ҳеч кимга бермай келаётган эди.

Роберт Левандовски 8 мавсум давомида «Бавария» сафида 375 ўйинда 344 та гол ва 72 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди