• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида божхоначилар томонидан чек қўйилган гиёҳванд моддалари айланмаси ҳақида маълумот берилди

    Республика божхоначилари гиёҳвандлик воситаларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний равишда олиб ўтилиши ва ички ҳудуддаги айланмасига чек қўйишга қаратилган чора-тадбирларни мунтазам давом эттирмоқда.

    Фото: Божхона қўмитаси

    Фото: Божхона қўмитаси

    Амалдаги қонунчиликка биноан божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб гиёҳвандлик воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш контрабанда ҳисобланади.

    Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати яқин кунларда ҳудудларда аниқланган гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ ҳолатларнинг айримларига тўхталиб ўтади.

    Наманган

    Наманган вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган шахс кетаётган Cobalt автомашинаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

    Натижада автомашина салонидаги олдинги йўловчи ўриндиғи остида мато ўрами борлиги аниқланди. Ушбу ўрам очиб кўрилганида эса унинг ичида экспертиза хулосасига кўра, 968,23 грамм бўлган гашиш гиёҳвандлик моддаси бор экан. Шубҳалар тасдиғини топиб, ушбу гиёҳвандлик воситаси кузатувга олинган шахсга тегишли бўлиб чиқди.

    Вилоят божхоначиларининг давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан Поп туманида ўтказган тезкор тадбири давомида эса олдиндан кузатувга олинган Nexia-3 автомашинасини бошқариб кетаётган шахс тўхтатилиб, холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилди.

    Натижада унинг чўнтагидаги 1 дона ўрамда экспертлар хулосасига кўра, 49,08 грамм оғирликда гашиш борлиги фош бўлди.

    Божхоначилар ва ДХХ ходимларининг Наманган шаҳрида ўтказилган тезкор тадбири давомида аввалдан кузатувга олинган 2 нафар шахслар 2 килограмм 296,54 грамм гашишни шартли харидорга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

    Сирдарё

    Навбатдаги ҳолатлар Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан фош қилинган.

    «Ховособод» чегара божхона пости орқали кириб келган қўшни давлат фуқаросига тегишли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, автомашина люкининг орасига 1 дона ўрамда 0,6 грамм гашиш яшириб қўйилганлиги фош бўлди.

    Сирдарё чегара божхона постида эса Nexia 2 русумли енгил автотранспорт воситасида кириб келган қўшни давлат фуқароси машинанинг ҳайдовчи эшиги ичига, дори қутисида 2,77 грамм кўкнори бошоқлари ва сомонини яшириб қўйгани аниқланди.

    Фарғона

    Фарғона вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан «Фарғона» чегара божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда Фарғона шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролардан бири бошқарувидаги Spark автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилди.

    Натижада автомашинадаги йўловчига тегишли бўлган пакетда хорижда ишлаб чиқарилган, аммо сифатини ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган қиймати 112 миллион сўмлик 1120 дона «Регапен 300 мг» номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

    Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари ДХХ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний равишда сақланаётган 24,85 грамм гашиш гиёҳвандлик воситасини аниқлашди.

    Бухоро

    Бухоро вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмаларининг Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Бухоро халқаро аэропорти ёнида ўтказган тезкор тадбири давомида фуқаролардан бири 9 дона гугурт қутисига жойланган гиёҳвандлик воситаларини сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

    Экспертиза хулосасига кўра, гугурт қутиларига жойланган модда 42,42 грамм оғирликдаги марихуана гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.

    Хоразм

    Хоразм вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари, ДХХ ва Миллий гвардия ходимлари томонидан Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролардан бири 536,2 грамм опийни 50 миллион сўмга сотган вақтида ушланди.

    Божхона ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Хива шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда шубҳа остига олинган фуқаролардан бирининг хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

    Натижада, хонадон томорқасида 3 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлиги парваришланаётганлиги фош бўлди. Шунингдек, ҳовлидаги ёрдамчи бино ичида 2 дона 1 литрлик банкаларга 32,2 грамм марихуана жойлаб қўйилганлиги ҳам аниқланди.

    Статистика

    2022 йил 6 ойи давомида республикамиз божхоначилари томонидан аниқланган 189 та ҳуқуқбузарлик ҳолатларида 581 килограмм гиёҳвандлик воситаларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилиши ва ички ҳудуддаги айланмасига чек қўйилган.

    Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан солиштирилса, ушлаб қолинган гиёҳвандлик воситалари миқдори салкам 4,3 баробарга кўпайган. Яъни 2021 йилнинг дастлабки ярим йиллигида божхона ходимлари 240 та ҳолатда 136 килограмм гиёҳвандлик воситаларини тўхтатиб қолишган эди.

    2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида ушлаб қолинган наркотик моддалар 2021 йилда тўлиқ йил давомида ушлаб қолинган гиёҳвандлик воситалари ҳажмидан ошиб кетди. 2021 йилда божхона ходимлари 432 та ҳуқуқбузарлик ҳолатларида жами 541 килограмм гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний реализациясига чек қўйишган.

    15.07.2022, 07:52   Изоҳ (0)   23965
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда «Ҳизб ут-таҳрир» аъзоси озодликдан маҳрум қилинди

    15.07.2022, 07:31

    Силк Wай компанияси Навоийга биринчи рейсни амалга оширди

    15.07.2022, 07:10

    Ўзбекистонда ишлаб чиқариш корхоналари учун ҳам электр энергияси ва газ нархи вақтинча ошмайдиган бўлди

    15.07.2022, 00:16

    Марғилондаги нефтни қайта ишлаш хусусий цехида ёнғин содир бўлди

    14.07.2022, 23:43

    Наманган халқаро аэропортига илк бор Boeing 747-200Ф самолёти қўнди (фото ва видео)

    14.07.2022, 22:57

    Шаҳрисабз ҳокими уни ғалла ўғрилигида айблаган фермерга камералар қаршисида савол-жавоб қилишни таклиф қилди. Фермер буни рад этган

    14.07.2022, 22:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 13 ёшли бола 3 яшар укасини шўхлиги учун OLX’да сотувга қўйди (фото)

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:45

    Тошкентда уйида 1,5 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд воситаларни сақлаётган фуқаро ушланди

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 26 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:01

    Fitch халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон кредит рейтингини “BB-” дан “BB” даражасига оширди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:45

    Марказий Африкада трансформатор портлаши оқибатида 29 нафар ўқувчи ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июн, 22:30

    Шавкат Мирзиёев Беларусга етиб борди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:22

    Сирдарёда ноқонуний балиқ овланиши оқибатида қарийб ярим млрд сўм зарар етказилди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:10

    Суперлига. “Андижон” камбек қилиб, “Хоразм”ни мағлуб этди

    Спорт | 26 июн, 22:10

    Трамп Нетаньяхуга қарши ишни дарҳол тўхтатишни талаб қилди

    Дунё | 26 июн, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.