Наманган халқаро аэропортига илк бор Boeing 747-200Ф самолёти қўнди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Қирғизистоннинг AeroStan авиакомпаниясига тегишди ва 110 тонна юк сиғимига эга баҳайбат юк самолётига Наманганда 70 тонна ёнилғи қуйилди.
Шундан сўнг ҳаво кемаси ўз манзили — Макаога йўл олди.
Ушбу ҳаво лайнери Бишкекдан Наманганга маҳаллий вақт билан бугун, 14 июль куни соат 11:19 да қўнган бўлса, Намангандан Макао аэропортига соат 14:44 да учиб кетди.
Аэропорт мутасаддиларининг «Дарё» мухбирига билдиришича, Наманган халқаро аэропорти бундай сиғимга эга юк самолётларини қабул қилган мамлакатдаги учинчи ҳаво қўналғаси бўлди. Олдинлари Тошкент ва Навоий аэропортларида бу каби хизматлар амалга оширилган эди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)