Бош вазир Абдулла Арипов Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурслари таъминотида бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида» 2022 йил 30 июнидаги 348-сон қарорининг амал қилишини вақтинча тўхтатиб туриш ҳақидаги Вазирлар Маҳкамаси қарорини имзолади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, бу аҳоли, иқтисодиёт тармоқлар ва тадбиркорлик субъектларини ёқилғи-энергетика ресурслари билан ишончли тарзда таъминлаш ҳамда нарх шаклланишини босқичма-босқич бозор тамойилларига ўтказиш ишларини пухта таҳлил қилиш мақсадида амалга оширилган.
Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш бош вазир ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров ва энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Аҳмадхўжаев зиммасига юкланган.
Эслатиб ўтамиз, бекор қилинган қарор билан ёқилги-энергетика ресурсларининг 2022 йил 15 июлдан ва 2023 йил 1 апрелдан кучга кирадиган янги нархлари тасдиқланганди. Унга кўра, ишлаб чиқариш корхоналари учун электр энергияси газ нархи ошиши керак эди.
Изоҳ (0)