Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг биринчи рафиқаси Ивана Трамп 73 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Трамп оиласининг сиёсатчининг Трутҳ ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинган баёнотида айтилади. ABC News хабарига кўра, у юрак хуружидан вафот этган. Шифокорлар унинг уйига ёрдам бериш учун келган, бироқ аёлни сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.

Фото: Marca

Фото: Marca

«Ивана Трамп Нью-Йоркдаги уйида вафот этган. У бетакрор ҳаёт кечирган, ажойиб, гўзал, ақл бовар қилмайдиган аёл эди», — дейилади Трамп оиласи баёнотида.

Ивана Трамп 1949 йил 20 февралда Чехия Республикасида (Чехословакия) туғилган. У чанғи спорти бўйича инструктор, моделер, қурилиш бизнесида лойиҳалар устида ишлаган, модель сифатида ишлаган ва бир нечта китоблар ёзган. Унинг Дональд Трамп билан никоҳи 1977 йилдан 1992 йилгача давом этган. Никоҳда уларнинг учта фарзанди бор эди: Кичик Дональд Трамп, Иванка Трамп, Эрик Трамп.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов