Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Шаҳбоз Умаров Қозоғистоннинг «Ордабаси» клубига ўтди.
Қозоқ клуби Умаров билан шартнома имзоланганини эълон қилди.
Қайд этиш керак, Умаров бунгача «БАТЭ»да ҳаракат қилиб келаётганди. У жамоа бош мураббийи Александр Михайлов билан можаро туфайли асосий таркибдан четлатилиб, ўринбосарлар сафига ўтказилганди. Натижада футболчи жорий мавсум Беларусь чемпионатида бирорта ўйин ўтказмади.
Маълумот учун, Умаров фаолиятини Тошкентнинг «Пахтакор» футбол клубида бошлаган. 2018 йилда «ОКМК» клубида тўп сурган. Кейинчалик Беларуснинг «Энергетик-БГУ» клубига ўтди ва 30 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди. 2020 йилда эса мамлакатнинг энг номдор клуби «БАТЭ» билан шартнома имзолади. Жамоа сафида у 27 та ўйинда 6 та гол урди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)