Ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддинов «Локомотив»га қайтди. Бу ҳақда «темир йўлчилар» матбуот хизмати хабар берди.
20 ёшли футболчи ушбу мавсум аввалида Қозоғистоннинг «Қайрат» клубига ижарага берилганди. «Қайрат» бош мураббийи Қурбон Бердиев жамоани тарк этгач, Жалолиддинов билан ҳам шартнома бекор қилинди.
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси футболчиси «Қайрат» сафида 7 ўйинда майдонга тушиб, самара ҳаракатларни амалга оширмади.
20 ёшли футболчи бунгача «Бунёдкор», «Андижон», Россиянинг «Локомотив» ва «Тамбов» клублари шарафини ҳимоя қилган.
Изоҳ (0)