Туркиянинг «Истанбул» клуби расмий сайтида Месут Ўзил билан шартнома имзолаганини эълон қилди.
Германиялик ярим ҳимоячи жамоага эркин агент сифатида келиб қўшилган. Маълум қилинишича, томонлар 1+1 кўринишида шартнома имзолаган.
Аввалроқ футболчи «Фенербаҳче»ни тарк этганди. 2021/2022 йилги мавсумда Ўзил пойтахт клуби сафида барча мусобақаларда 26 та ўйинда қатнашиб, 9 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Маълумот учун, ярим ҳимоячи фаолияти давомида Германиянинг «Шальке-04», Англиянинг «Арсенал», Испаниянинг «Реал» ва бошқа бир қатор клубларда тўп сурган.
Изоҳ (0)