Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманидаги мактабгача таълим муассасаларидан бирида ходимлар бир-бирларини «кружка» билан уриб бошини ёргани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Маълум бўлишича, 1 июль куни Қўшработ туманидаги мактабгача таълим муассасаларидан бирининг мудираси Ч.А. ҳамда шу муассаса методисти Э.Г. ўртасидаги келишмовчилик натижасида жанжал юзага келган. Жанжал давомида мудира методистнинг бошига бокал билан уриб, тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2 июль куни Қўшработ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)