Ижтимоий тармоқларда Сардоба туманидаги маҳаллада А.22.0 касаллиги қайд қилингани сабабли унинг кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида 18 июлга қадар карантин эълон қилингани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, халқаро касалликлар классификацияси (МКВ-10) бўйича А-22 касаллиги билан Сардоба туман «Зомин» МФЙ Ховотоғ аҳоли яшаш пунктида яшовчи фуқаро Б.А.да аниқланган.
Ўз ўрнида ушбу касаллик одамдан одамга юқмаслиги билан ажралиб туради. Касаллик фақат, касаллик билан касалланган йирик ва майда шохли қорамолларни сўйиш жараёнида ҳамда хом гўшт билан мулоқот жараёнида одамга юқади.
«Ҳозирда Сардоба туман ‘Зомин’ МФЙ ҳудудидаги барча йирик ва майда шохли моллар касалликка қарши ветеринария ходимлари томонидан эмлаш ишлари олиб борилди. Юқоридаги касалликда карантин фақатгина йирик ва майда шохли қора молларга татбиқ қилинади. Ҳозирда эпидемиологик вазият барқарор хавотирга ўрин йўқ», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)