• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    «Қўлимга 11 минг сўм беришганида мендан бахтли одам йўқ эди». Асал Шодиева, Йигитали Мамажонов ва бошқа машҳурларнинг илк даромади ҳақидаги хотиралари

    Инсон ҳаётида «илк» сўзи билан боғлиқ хотиралар ҳеч қачон унутилмайди. Илк муҳаббат, илк устоз, илк муваффақият ёки илк даромад... Хўш, машҳур ижодкорлар илк даромадларини қандай хотирлайди?

    Асал Шодиева

    Фото: Instagram / @asalshodieva

    Фото: Instagram / @asalshodieva

    — Илк гонораримни Равил Ботировнинг «Жаннат қайдадир» фильмидаги ролим учун олганман. Давлат буюртмаси асосида олинган фильмдаги ролим учун 400 минг сўм гонорар беришган. Фильмда кичик рол ижро этишдан ташқари, саундректини ҳам дуэт тарзида ижро этгандим. 2008 йилда ёш қиз учун бу кам гонорар эмасди, — дейди актриса Асал Шодиева.

    Йигитали Мамажонов

    Фото: Instagram / @alimamadzhanov

    Фото: Instagram / @alimamadzhanov

    — Биринчи гонорар билан боғлиқ хотиралар инсонни қувонтириши керак. Аммо менда ундай эмас. 2011 йили давлат фильмида суратга тушганман. Бу фильмдаги илк катта ролим эди. Давлат фильми, шарт-шароитлар бошқача бўлади, деган умид бўлган. Адашмасам, қиш ойи эди. Совуқда эшакдек (шундай дейишга мажбурман) ишлаб, ҳамма иш битганидан сўнг қўлимга 870 минг сўм гонорар беришган, — дейди актёр Йигитали Мамажонов.

    Нигора

    Фото: Instagram / @oybeknigora

    Фото: Instagram / @oybeknigora

    — Санъатдаги илк даромадимни продюсерлик маркази билан ҳамкорлик қилишни бошлагандан кейин олганман. Аммо ундан аввал тўрт йил давомида ишлаганман. Биринчи даромадимни 14 ёшимда уч ойлик таътил вақтида олганман. Ўшанда маҳалламиздаги боғчада энагалик қилганим учун пул беришган. Пулни раҳматли дадамга олиб келганимда, шу пулга бозорлик қилиб ўз қўллари билан ош қилиб берганди, — дейди хонанда Нигора.

    Ситора Алимжонова

    Фото: Instagram / @sitora_alimjanova

    Фото: Instagram / @sitora_alimjanova

    — Илк гонораримни Фарғона санъат коллежининг балет йўналишида ўқиб юрган кезларимда олганман. Ўшанда гуруҳимиздаги барча қизларни давлат тадбирида рақс тушиш учун олиб боришганди. Кейин бизни олиб борганлар гонорар ҳаққи сифатида икки минг сўмдан пул беришган. Пул миқдори унчалик кўп бўлмаса ҳам бизни роса қувонтирганди, — дейди Ситора Алимжонова.

    Шаҳзода Муҳаммедова

    Фото: Instagram / @shaxzoda__muxammedova

    Фото: Instagram / @shaxzoda__muxammedova

    — Илк даромадимни 14 ёшда қўлга киритганман. Ўшанда ён қўшнимизга чизган эскизим ёқиб, «Шу асосида кўйлак тикиб бероласанми?», деган. Қўрқмасдан ҳа деганман ва кўйлакни тикканман. Аниқ эсимда, кўйлак учун 70 минг сўм иш ҳаққи олгандим, — дейди актриса Шаҳзода Муҳаммедова.

    Зилола Ғуломова

    Фото: Instagram / @zilola_gulyamova

    Фото: Instagram / @zilola_gulyamova

    — Отам вафот этганидан кейин онам 4 та болани боқишга қийналиб қолган. Буни билдирмасликка ҳаракат қилса-да. Унинг қийналаётганини билардим. Шу боис катта опам билан ишлашга қарор қилганман. Мен 7-синф ўқувчисиман. Опам эса мактабни тамомлаганди. Амакимнинг кафесига ишга кириб, ошпазларга қарашардик. Мен хотдог ва музқаймоқ сотишга уста эдим. Ҳар куни ярим кечаси пуллар тақсимланарди. Амаким ҳамма қатори бизга ҳам 3 минг сўмдан пул берарди. 2002 йил учун бу пулнинг қадри анча баланд эди. Опам билан илк даромадимизни олиб борганимизда, онам йиғлаб дуо қилганди. Мен устомон қиз бўлганим учун чой-чақа пуллар ҳам ташлаб кетишарди. Аниқ эсимда, бир марта 11 минг сўм ишлаб топганман. Ўша пайтда мендан бахтли одам йўқ эди, — дейди актриса Зилола Ғуломова.

    Шаҳло Зоирова

    Фото: Instagram / @shaxlozoirova_official

    Фото: Instagram / @shaxlozoirova_official

    — Илк даромадимни 5-синфда ишлаб топганман. Ўшанда Сергелидаги автокорхона ҳайдовчилари учун совуқ чой сотиб пул қилганман. У пайтларда тайёр сувлар кам бўлгани учун уйда тайёрланган компот ва совуқ чойларга талаб юқори бўлган. Ўшанда ишлаб топган пулларимга энг чиройли ўқув қуролларини сотиб олгандим, — дейди Шаҳло Зоирова.

    Алишер Узоқов

    Фото: Instagram /@alisheruzakov_official

    Фото: Instagram /@alisheruzakov_official

    — Илк ролимни 1984 йил чақалоқлик пайтимда ижро этганман. Унга қанча гонорар беришганини эслай олмайман (кулиб). Ундан кейин «Остона» сериалида суратга тушганман. Гонорар беришган, аммо кўп эмас. Энг кўп ва эсда қоларли гонорарни «Застава» сериалида олганман. Олти ой давом этган съёмканинг ҳар бир куни учун 200 АҚШ долларидан беришган, — дейди актёр Алишер Узоқов.

    Умид Искандаров

    Фото: Instagram / @umidiskandarov

    Фото: Instagram / @umidiskandarov

    — Илк гонораримни «Қасд» фильмидаги иштироким учун олганман. Бу илк ролим бўлган бўлса-да, икки минг АҚШ доллари гонорар тўлашган. Чунки мен рол сўраб бормаганман. Режиссёрнинг ўзи санъат институтига келиб, ролга мос йигит-қизларни танлаб олганди, — дейди актёр Умид Искандаров.

    Муқаддас Саъдуллаева

    Фото: Instagram / @muqaddas_sadullaeva

    Фото: Instagram / @muqaddas_sadullaeva

    — Илк гонораримни 15-16 ёшларимда қозоғистонлик ижодкорларнинг клипида суратга тушиб, олгандим. Ўшанда берган пулларининг бир тийинига ҳам хиёнат қилмай, онамга олиб борганман. Онам роса хурсанд бўлганди, — дейди актриса Муқаддас Саъдуллаева.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистондаги энг «қиммат» актёрлар: уларнинг бир кунлик гонорари қанча?
    • Уларнинг кунлик гонорарини бошқалар бир ойда топади: Ўзбек киносининг «энг қиммат» актрисалари рейтинги (фото)
    • «Кунига 750 доллар топардим». 20 дан ортиқ Голливуд фильмида суратга тушган Алихан Green Card’и бўла туриб, Америкага кетмаётгани сабаби ҳақида (видео)
    • Том Ҳолланд, Эндрю Гарфилд ёки Тоби Магуайр: Қаҳрамони учун энг кўп ҳақ тўланган «Ўргимчак одам» ким?
    • «Унчалик бой эмасман». 900 миллион доллар даромад келтирган «Калмар ўйини» режиссёрига қанча пул тўланган?

    14.07.2022, 11:44   Изоҳ (0)   49375
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ташқи кўриниши бир хил: ҳамма доим бир-бири билан адаштирадиган машҳурлар (фото)

    13.07.2022, 15:50

    Бурак Ўзчивит ортда қолди: Туркиянинг энг кўп ҳақ тўланадиган актёри кимлиги маълум қилинди (фото)

    13.07.2022, 13:36

    Уйсиз Ривз, тишини синдирган Питт, хом жигар еган Ди Каприо — фильмдаги образига ўхшаш учун ҳар нарсага тайёр актёр ва актрисалар (фото)

    13.07.2022, 11:28

    Таржимон, логопед, дизайнер: Ўзбек шоу-бизнеси юлдузларининг рафиқалари қайси соҳаларда фаолият юритади? (фото)

    12.07.2022, 20:53

    «Берган меҳримга ва дўст бўлган вақтимга ачинаман». Фаррух Раимов Ҳамдам Собиров билан аввалги ва ҳозирги муносабатлари ҳақида (видео)

    12.07.2022, 12:51

    Ота-онаси уларни қўллаб-қувватлаш учун қўлидан келган ҳамма нарсани қилган машҳурлар (фото)

    12.07.2022, 10:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Эл-Класико”лар тарихида ўзига хос серия қайд этилди

    Спорт | 12 май, 08:48

    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди

    Реклама | 12 май, 09:00

    Польша Россияни савдо марказини ёқиб юборганликда айблади

    Дунё | 12 май, 08:38

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.