• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Геосиёсий хавф: Украинадаги уруш Арктикани қандай ўзгартирмоқда

    Россиянинг Украинага бостириб кириши оқибатидаги совуқ шамоллар Арктикага етиб келди. The Economist нашри уруш Арктикани қандай ўзгартираётганини таҳлил қилди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    29 июнь куни Россия ташқи ишлар вазирлиги Норвегия Арктика архипелагига кирувчи Свалбардга йўналтирилган Россия товарларига тўсиқ қўйган санкциялари учун «жавоб чораларига» дуч келишини айтди. 

    Свалбард Норвегиянинг бир қисмидир, аммо 1920 йилдаги шартнома Россияга табиий ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқини беради ва у ердаги кўплаб аҳоли пунктларида руслар яшайди. 

    Бу низодан олдин ҳам, Арктика кучлари босқинчилик учун тўқнаш келишган. 

    3 март куни, уруш бошланганидан бир ҳафта ўтиб, минтақанинг асосий ҳукуматлараро ташкилоти бўлмиш Арктика кенгашининг саккиз доимий аъзосидан етти нафари – амалдаги раис Россияни тақиқлаб қўйди. 

    Улар уруш муносабати билан бўлажак учрашувларни бойкот қилишларини айтди. Кенгаш узоқ вақт давомида минтақани тинч ва ҳамкорликка асосланган деб кўрсатишга интилган. 

    1996 йилдаги Оттава декларациясида кенгаш «ҳарбий хавфсизлик» билан шуғулланмаслиги кераклиги айтилган. 

    Аммо уруш Ғарбни имзолаган давлатларни (Америка, Канада, Дания, Финляндия, Исландия, Норвегия ва Швеция) узоқ шимолда Россияга қарши қўйди. 

    Бу Арктикага қандай таъсир қилади?

    Иқлим ўзгариши хавфларни оширмоқда. Арктика глобал ўртача кўрсаткичдан 3-4 баравар тезроқ исимоқда. 

    2020 йилда денгиз музининг минимал қоплами 1981—2010 йиллардаги ўртача минимал кўрсаткичдан деярли 2,6 квадрат километрга кичикроқ бўлди. 

    Экологик оқибатлардан ташқари геосиёсий оқибатлар ҳам бор. Қутбли денгиз йўллари янада қулайроқ бўлиб бормоқда. 

    Табиий ресурслардан яна янгидан фойдаланиш мумкин, бунинг ортидан шимолий чегаралар тобора заифлашмоқда. 

    Минтақадан ташқаридаги давлатлар эътиборини шимолга қаратган. Хитой «қутб ипак йўли»ни қуриш режаларига эга. 

    Мамлакат Арктика инфратузилмаси ва унинг активларига 90 млрд доллардан ортиқ сармоя киритиб улгурди.

    Украинадаги уруш эътиборни Россиянинг узоқ шимолдаги ҳарбий таҳдидига қаратди. 

    Арктика доирасидаги Barents денгизидаги порт бўлган Североморск мамлакат шимолий флотининг асосий базаси бўлиб, ядровий сув ости кемаларини ўз ичига олади. 

    Ремилитаризация урушдан олдин бошланган эди, чунки Россиянинг табиий қутб мудофаасидаги музлар эрий бошлаган. 

    Сўнгги олти йил ичида Россия ўзининг шимолий чегарасида камида 475 та ҳарбий объект қурган. 

    Арктикада уруш бошланиши қийин масала. Аммо у кенгроқ можарога олиб келиши мумкин. 

     

    Таҳдидга қулоқ солган НАТО ҳам эътиборини шимолга қаратди. Март ойида Норвегия НАТОнинг ўттиз йилдан ортиқ вақтдан бери Арктикадаги энг йирик ҳарбий машғулотларига мезбонлик қилди. 

    Америка Аляскадаги қуролли кучларини янгилашни кўриб чиқмоқда. Финляндия ва Швеция иттифоққа қўшилса, Россиядан ташқари барча Арктика давлатлари НАТО аъзоси бўлади.

    Ғарб ва рус олимларининг минтақадаги ҳамкорлиги бузилди. Иқлим ўзгариши бўйича тадқиқотларнинг аксарияти тўхтаб қолган. 

    Бизнес ҳамкорликлари ҳам ёмонлашди. Россия Арктикадаги нефть ва газга катта сармоя киритиб, 2020 йилда янги лойиҳалар учун 300 млрд доллар рағбат эълон қилган эди. 

    Бироқ Ғарб компаниялари, жумладан, BP, ExxonMobil ва Shell ҳам бу лойиҳадан воз кечмоқда. 

    Фото: Bloomberg

    Фото: Bloomberg

    Италия Шимолий Сибирда Arctic LNG 2 қазиб олиш лойиҳаси учун 21 млрд долларлик молиялаштиришни музлатиб қўйди. 

    Бу Хитой капиталига йўл очади. Хитой аллақачон Арктикадан хом ашё қазиб олиш учун пул ўтказмоқда. 

     

    У Россия билан Сибир Арктикасидаги Ямал конларидан, мамлакатлар ўртасида қурилиши керак бўлган «Сибир қуввати 2» қувури орқали газ импорт қилиш бўйича 30 йиллик шартномага эга. 

    Давлатга тегишли Хитой миллий нефть корпорацияси Yamal LNG газ қазиб олиш лойиҳасида 20 фоиз улушга эга. Бошқа давлат компаниялари ҳам Arctic LNG 2 га сармоя киритган. 

    Россия эса Ғарб фирмалари ўрнига Арктика суюлтирилган газ танкерлари ва бошқа жиҳозларни қуришда тобора кўпроқ Хитой технологиясига таянмоқда.

    Россия Хитойнинг минтақадаги қизиқишидан эҳтиёт бўлиб, у ерда ўзини устун деб билишга уринмоқда. 

    Хитойнинг Арктика ҳудуди йўқ, аммо унинг таъсири кучайиб бораётгани кучлар мувозанатини ўзгартиради. 

    Норвегия 2023 йилда Арктика кенгашига раислик қилади ва Ғарб давлатлари Россиясиз фаолият олиб бориш ёки бормасликни ҳал қилишлари керак. 

    Янги Арктика, худди янги дунё тартибига ўхшаб, НАТО аъзоларини Хитой ва Россияга қарши қўядиган кўринади.

    14.07.2022, 23:24   Изоҳ (0)   18566
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шри-Ланкада дефолт: қандай қилиб ўзгармас ҳокимият мамлакатни бу аҳволга туширгани, унинг оқибатлари, ҳозирги вазияти ва кейинги тақдири ҳақида умумий таҳлил

    14.07.2022, 23:09

    Осиёдаги яшаш учун энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    14.07.2022, 18:59

    Украинадаги уруш Марказий Осиё иқтисодиётини оғир аҳволга солиб қўймоқда

    14.07.2022, 17:44

    Ўзбекистон Россиядан энг кўп ёғоч импорт қилган мамлакатлар рўйхатига кирди

    14.07.2022, 15:59

    Ўзбекистондан Россияга уюшган ҳолда ёлланган мигрантлар сони 6 баробар камайди

    13.07.2022, 23:46

    Украина бюджет камомадини қоплаш учун ойига 9 млрд долларга муҳтож

    13.07.2022, 23:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Хоманаийни шармандали ўлимдан қутқарганини айтди

    Дунё | 27 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 27 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 27 июн, 23:05

    “Пахтакор” метро бекатида 3 ёшли қизалоқнинг оёғи вагон эшигига қисилиб қолди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:46

    Шерзод Асадов “Олтин қалам” ғолибларини тақдирлаш маросимида президентнинг ОАВ ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:25

    Суперлига. Қўқондаги голлар шоусида “Динамо” “Қўқон-1912”ни мағлубиятга учратди

    Спорт | 27 июн, 22:09

    Тошкент вилоятида 1,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган тадбиркорлар аниқланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:40

    Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга амалий ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:10

    Тошкентда онлайн наркодўконнинг 5 нафар аъзоси қўлга олинди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:55

    Ўзбекистонда қамоққа олинганларни қийноққа солиш ҳолларининг олдини олувчи қонун имзоланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.