Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12216.01
    • RUB 123.1
    • EUR 12807.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +18°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Иқтисодиёт

    Шри-Ланкада дефолт: қандай қилиб ўзгармас ҳокимият мамлакатни бу аҳволга туширгани, унинг оқибатлари, ҳозирги вазияти ва кейинги тақдири ҳақида умумий таҳлил

    14.07.2022, 23:09 33901

    13 июль куни Шри-Ланкадаги президент саройининг босиб олиниши билан бирга оммавий норозилик намойишларидан сўнг президент Готабая Ражапакса мамлакатни тарк этиб, Мальдив оролларига учиб кетгани маълум бўлди.

    Шри-Ланканинг Жаффна шаҳридаги отасининг Тук-тук (анъанавий такси) «деразасида» ёш қиз

    Шри-Ланканинг Жаффна шаҳридаги отасининг Тук-тук (анъанавий такси) «деразасида» ёш қиз
    Фото: Наталя Давидович / Shutterstock

    12 июлда президентнинг укаси ва собиқ молия вазири Басил Ражапакса ҳам мамлакатни тарк этишга уринган, бироқ Коломбо аэропортида тўхтатилган.

    Шри-Ланка президенти Готабая Ражапакса мамлакатни тарк этгач, бош вазир Ранил Викрамасингхе президент вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Парламент 20 июлда янги президентни сайлайди.

    Намойишчиларнинг таъкидлашича, у ва муваққат ҳукумат Шри-Ланкани энг оғир иқтисодий инқироздан олиб чиқишдек қийин вазифани бажаради.

    Президент биноси ичидаги намойишчилар

    Президент биноси ичидаги намойишчилар
    Фото: Чамила Карунаратҳе / EPA

    Шри-Ланка май ойида иккита суверен облигациялар бўйича фоизларни тўламаганлиги сабаб 30 кунлик имтиёзли давр тугаганидан кейин дефолтга учради.

    Бу мамлакат 1948 йилда Британиядан мустақилликка эришганидан бери суверен қарз бўйича биринчи дефолт бўлди.

    Бундай кескин инқироз сабабларидан бири коронавирус пандемияси даврида сайёҳлар сонининг камайиши, чет элдан пул ўтказмаларининг қисқариши натижасида юзага келган валюта танқислигидир.

     

    Иккинчи муҳим сабаб президент томонидан эълон қилинган тўлиқ органик деҳқончиликка ўтиш муносабати билан мамлакатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг камайгани бўлди.

    Мамлакатга кимёвий ўғитларни олиб кириш тақиқланди ва бундай қарор натижасида гуруч каби асосий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми кескин қисқарди.

    Шундан сўнг бундай маҳсулотларни мамлакатга чет эл валютасида олиб киришга тўғри келди.

    Худди шу сабабдан чой ва кокос мойи каби экспорт товарлари ишлаб чиқариш ҳажми пасайиб, бюджетга валюта тушуми камайди.

    Июнь ойи бошидаги Шри-Ланканинг Канди шаҳрида жойлашган бозор 

    Июнь ойи бошидаги Шри-Ланканинг Канди шаҳрида жойлашган бозор 
    Фото: Буддҳика Bеерасингҳе/Bloomberg

    Июнь ойи ўрталарида Шри-Ланка бош вазири Ранил Викрамасингхе мамлакат банкларининг молиявий аҳволи ёмон эканлигини билдирди.

     

    Давлат импорт қилинадиган озиқ-овқат ва ёқилғи сотиб олиш учун маблағ етишмаётгани сабаб гуманитар инқироз билан курашмоқда, бу эса инфляциянинг 40 фоизгача кўтарилиши ва дефолтга сабаб бўлди.

    Июнь ойида республикада истеъмол нархлари ўтган йилга нисбатан 54,6 фоизга, транспорт нархлари ўтган ойга нисбатан 128 фоизга, озиқ-овқат маҳсулотлари эса 80 фоизга қимматлашган.

    Ҳозирда мамлакатда озиқ-овқат ва ёқилғи танқислиги кузатилмоқда.

    Одамлар Шри-Ланканинг Канди шаҳридаги ёқилғи қуйиш шохобчасида керосин сотиб олиш учун навбат кутмоқда

    Одамлар Шри-Ланканинг Канди шаҳридаги ёқилғи қуйиш шохобчасида керосин сотиб олиш учун навбат кутмоқда
    Фото: Буддҳика Wеерасингҳе/Bloomberg

    Валюта инқирозини енгиш учун Шри-Ланка ҳукумати фоиз ставкасини оширди, рупий девальвациясини эълон қилди, ресурс тежамкорлигини жорий қилди ва импортни қисқартирди.

    Мамлакатнинг 2 миллиард доллар валюта захираси мавжуд бўлса, бу йил ташқи қарзини тўлаши керак бўлган маблағ 7 миллиард долларни ташкил этади. Бу фонда иқтисодиётни тиклаш жуда оғир вазифадек кўринмоқда.

    Шри-Ланка иқтисодиёти қандай аҳволда?

    Охирги 20 йил ичида Шри-Ланканинг ташқи қарзи 3 баробар ошди. 2020 йилда бу қарийб 50 миллиард долларни ташкил этди.

     

    Бу 2019 йил учун мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 58 фоизига тўғри келади – 84 миллиард доллар.

    2003-2012 йилларда мамлакатда ялпи ички маҳсулотнинг йиллик ўсиши 6,4 фоизни ташкил этган, бу бошқа ҳудудларга нисбатан анча юқори эди. Ўша вақтдан сўнг ўсиш секинлашди.

    Чой терувчилар Шри-Ланканинг Ратнапура жанубидаги органик чой плантациясида ишламоқда Фото: Ишара С. Кодикара / Getty Images

    2019 йилгача Жаҳон банки Шри-Ланкани ўртача даромади юқори бўлган мамлакатлар қаторига қўшган бўлса, 2019 йилда аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадлар пасайиб бораётгани сабабли мамлакат рейтинги туширилди.

     

    2019 йилда Шри-Ланка иқтисодиётининг 58,2 фоизи хизмат кўрсатиш соҳаси, 27,4 фоизи саноат ва 7,4 фоизи қишлоқ хўжалиги ҳиссасига тўғри келган.

    Мамлакатнинг қишлоқ хўжалигида асосан ички истеъмол учун гуруч, Ҳиндистон ёнғоғи ва дон етиштирилади.

    1867 йилдан бери мавжуд бўлган чой саноати Давлат мулкини бошқариш ва ривожланиш вазирлиги томонидан бошқарилади. У Шри-Ланканинг валюта тушумларининг асосий манбаларидан биридир.

    Нима учун дефолт содир бўлди?

    Шри-Ланканинг суверен қарз инқирози унинг иқтисодиётини секинлаштириб, кенг тарқалган тартибсизликлар ва ижтимоий инқирозга олиб келди.

     

    Валюта захиралари деярли тугаб қолган Жанубий Осиё давлати дефолтга учради ва ёқилғи, дори-дармонлар каби муҳим товарлар импортини таъминлашда қатор муаммоларга дуч келди.

    Бундай шароитда бутун мамлакат бўйлаб озиқ-овқат инфляцияси кескин ошиб кетди. Электр энергиясининг мунтазам узилишлари, овқат тайёрлашда керакли ёқилғи ва газ учун узун навбатлар кундалик ҳаётнинг ажралмас қисмига айланди.

    2022 йил 23 мартдан бошлаб Шри-Ланкадаги кўпчилик ёқилғи қуйиш шохобчалари армия томонидан қўриқланади, шунда бензин ва дизель ёнилғиси олиб келинаётганда можаролар бўлмайди

    2022 йил 23 мартдан бошлаб Шри-Ланкадаги кўпчилик ёқилғи қуйиш шохобчалари армия томонидан қўриқланади, шунда бензин ва дизель ёнилғиси олиб келинаётганда можаролар бўлмайди
    Фото: Чамила Карунаратҳне / Vostock Photo

    Пандемия туристик валюта тушумларини камайтирди ва глобал инфляция Шри-Ланка иқтисодиётини пасайтирди.

    Бундан ташқари, 2019 йилда янги сайланган президент солиқларни кескин қисқартиришини эълон қилди. Ушбу популистик чора коронавирус туфайли валюта тушумларининг пасайишидан олдин бюджетни қисқартиришга сабаб бўлди.

     

    Қарз юки ошгани сайин, Шри-Ланка мавжуд қарзларни деярли тижорат фоиз ставкаларида қайтариш учун халқаро суверен облигацияларга тобора кўпроқ мурожаат қилди.

    Унинг молиявий аҳволи ёмонлашгани сабабли, рейтинг агентликлари мамлакатнинг суверен кредит рейтингини пасайтирди ва шу билан унинг бозор кредитидан фойдаланиш имкониятини тўхтатди.

    Шри-Ланка ташқи қарзининг энг катта қисми халқаро суверен облигациялар эгаларига тўғри келади — Хитой, Япония ва Ҳиндистон энг катта кредиторлардир.

    Мамлакат 2022 йил апрель ойида ташқи қарз тўловларини тўхтатди ва кейинги ойда расман дефолтга учради.

    Коломбода ёнилғи кутаётган автомобиллар

    Коломбода ёнилғи кутаётган автомобиллар
    Фото: Акила Жаяwардана / Zuma Press

    КРК Груп консалтинг компаниясининг Луксембургдаги ваколатхонаси раҳбари Никита Рябининнинг фикрича, Шри-Ланка иқтисодиёти пандемия ва геосиёсий вазият, шу жумладан, архаик иқтисодиёт ва ҳокимиятнинг ўзгармаслиги туфайли муаммоларга дош бера олмади.

    Энди мамлакатнинг кейинги тақдири нима бўлади?

    Халқаро валюта жамғармасидан ёрдам олиш учун мамлакат кучли ислоҳотлардан ўтиши ва солиқ ставкаларини ошириши керак бўлади.

    Инқирознинг энг юқори чўққисига қадар Жаҳон банки Шри-Ланка иқтисодиётини яхшилаш бўйича бир қатор ёрдамларни таклиф қилди: қишлоқ хўжалиги маҳсулдорлигини ошириш, қишлоқ хўжалигидан ташқари тармоқларда бандлик имкониятларини ошириш, бутун мамлакат бўйлаб давлат хизматлари ва таълимдан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш каби.

    Ўғитлар импортини тақиқлаш билан боғлиқ муаммони ҳал қилиш учун Жаҳон банки мамлакатда камроқ зарарли ўғитлар ишлаб чиқаришга сармоя киритишни таклиф қилди.

    Шри-Ланка инқироздан чиқса, камбағал ва заиф жамоаларга ёрдам бериш муҳим бўлади

    Шри-Ланка инқироздан чиқса, камбағал ва заиф жамоаларга ёрдам бериш муҳим бўлади
    Фото: Жаҳон банки

    Жаҳон банки, шунингдек, пандемия салбий таъсир кўрсатган туризмни ривожлантириш ва кенгайтиришга сармоя киритишни ҳам таклиф қилмоқда.

    Норасмий меҳнат бозорида тартибсиз иш вақти ва паст иш ҳақи туфайли самарадорлик ниҳоятда паст.

     

    Vector Х инвестиция компаниясининг молиявий маҳсулотлар ва хизматларни сотиш департаменти директори Сергей Звенигородский бундай ривожланиш истиқболига унчалик ишонмайди.

    Европадаги ҳозирги можаро Шри-Ланкада инқирозни осонликча енгиш учун деярли ҳеч қандай имконият қолдирмайди, — деб ҳисоблайди у.

    Дефолт ривожланган мамлакатларга, уларнинг сиёсатига янада кўпроқ кредит қарамлигини, оддий фуқароларнинг турмуш даражасининг янада кўпроқ пасайишини, эҳтимол янги фуқаролар урушини англатади.

    Унинг фикрича, рупий пасайишда давом этади.

    Намойишчилар 29 июнь куни Гананинг Аккра шаҳрида инфляцияга қарши намойиш пайтида Президент саройи томон юришмоқда

    Намойишчилар 29 июнь куни Гананинг Аккра шаҳрида инфляцияга қарши намойиш пайтида Президент саройи томон юришмоқда
    Фото: Нипаҳ Деннис/AFP/Getty Images

    Жорий йилнинг март ойидан ҳозирги кунга қадар Шри-Ланка рупийси 78 фоизга қадрсизланди ва мен ишонаманки, ёзда ҳам худди шундай миқдорни йўқотади, — дейди у.

     

    Рябининнинг фикрича, ҳозирги иқтисодий инқироз Шри-Ланкадаги ҳукмрон тузумнинг тубдан ўзгаришига олиб келиши мумкин.

    Шу пайтгача мамлакатда муайян оилавий кланлар ҳокимият тепасида бўлган ва аслида сиёсий таъсир мерос бўлиб қолган.

    Дефолт доминоси

    Шри-Ланканинг дефолти бу йил ривожланаётган мамлакатлардаги бундай дефолтларнинг биринчиси бўлиши мумкин.

    Россиянинг Украинадаги уруши, коронавирус пандемияси ва доллар қийматининг ошиши заиф иқтисодиётларга жиддий зарар етказди.

    Шу ой бошида Коломбодаги намойишчилар

    Шу ой бошида Коломбодаги намойишчилар
    Фото: Динука Лиянаwатт/Reuters

    Bloomberg давлат қарзининг заифлик рейтинги шуни кўрсатадики, дефолт хавфи бўйича Шри-Ланкага энг яқин давлатлар Салвадор, Гана, Миср, Тунис ва Покистондир.

    БМТ тадқиқотига кўра, асосий товарлар нархининг кескин кўтарилиши бу мамлакатлардаги уй хўжаликлари фаровонлигига аллақачон путур етказмоқда. Асосан Болқон, Каспий денгизи минтақаси ва Саҳрои Кабирдан жанубий Африкада бу ҳолатлар кескин ортиб бормоқда.

    Охирги олти ой ичида суверен қарзи муаммоли ривожланаётган иқтисодиётлар сони икки баравар кўпайди — бу 19 мамлакатда умумий 900 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.

    Коломбодаги намойишчи полицияга қарши кўздан ёш оқизувчи газ гранатасини улоқтирмоқда

    Коломбодаги намойишчи полицияга қарши кўздан ёш оқизувчи газ гранатасини улоқтирмоқда
    Фото: Динука Лиянаwатте / Reuters

    Бир ҳукуматнинг молиявий қулаши домино эффектини келтириб чиқариши мумкин — савдогарлар ўхшаш иқтисодий муаммолари бўлган мамлакатлардан пул олиб чиқади ва шу тариқа ўз иқтисодиётларининг таназзулини тезлаштиради.

    Ривожланаётган бозор экспертларининг таъкидлашича, ҳозирги вазият 1980 йиллардаги Лотин Америкасидаги қарз инқирозини эслатади.

     

    Ўша пайтда бўлгани каби Fed энди инфляцияни назорат қилиш мақсадида фоиз ставкаларини кескин оширмоқда, бу эса доллар курсининг ошишига олиб келади ва ривожланаётган мамлакатларнинг ташқи қарзларини тўлаш жараёнини қийинлаштиради.

    Barclays таҳлилчилари, шунингдек, ҳозир Шри-Ланкада содир бўлаётган воқеалар жорий йилнинг иккинчи ярмида бошқа ривожланаётган давлатда такрорланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

    Аввалроқ ҳокимиятдаги қариндош-уруғчилик, президент сайловига киритилган ўзгаришлар, дефолт ва кризис: қандай қилиб бир оила бутун мамлакатни банкрот қилгани ҳақида таҳлил берилган эди.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    Баҳора Садирдинова

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ЕЧЛ. “Ньюкасл” “ПСЖ”ни йирик ҳисобда мағлуб этди, “Манчестер Сити”да ишончли, “Барселона”да қийин ғалаба, “Боруссия Д” “Милан” билан дуранг ўйнади

    Бугун, 02:21

    “Бу китобда инсоннинг ақл етмайдиган абадий сир эканлиги тўғрисида ёзилган…” — “Қатлга таклиф” романи ҳақида

    Кеча, 23:30

    Америкага пиёда кетаётганлар, ёмғир сўраш учун қилинган ибодат, ерда ётган бемор она — 4-октябр суратлари

    Кеча, 23:13

    Наманганда текстиль корхонаси ходимларида заҳарланиш кузатилди. Улардан 5 нафари касалхонага ётқизилган (видео)

    Кеча, 22:22

    Instagram: Укасини уйлантирган Зиёда, ойига 20 минг топадиган Мўмин live, Нилуфар Усмонова хонадонида байрам

    Кеча, 22:15

    Ўзбекистонликлар Германияга ойлиги 1,7 минг евро бўлган ишга таклиф қилинмоқда

    Кеча, 22:11

    ЎзМУ проректори талаба қизнинг онасига қўполлик қилгани акс этган видео тарқалди

    Кеча, 21:57

    АҚШ Эрондан мусодара қилинган қурол ва ўқ-дориларни Украинага юборади

    Кеча, 21:30

    Футбол бўйича ЖЧ—2030 6 та мамлакатда бўлиб ўтади

    Кеча, 21:16

    Green Card DV-2025 мавсуми учун рўйхатдан ўтиш бошланди. Аризани тўғри тўлдириш бўйича йўриқнома

    Кеча, 21:01

    Тавсия этамиз

    Америкага пиёда кетаётганлар, ёмғир сўраш учун қилинган ибодат, ерда ётган бемор она — 4-октябр суратлари

    23:00 / 04.10.2023

    “Док-1 Макс” иши: Ҳиндистонлик судланувчининг адвокати яна уни қамоқдан олиб чиқишга уринди

    17:00 / 04.10.2023

    Фирибгарликда айбланаётган Трамп, дренаждан чиққан ўлик делфинлар, бозордаги улкан саккизоёқ — 3-октябр суратлари

    23:00 / 03.10.2023

    “Ойига 80-100 млн сўмлик дорилар сотилиб, ўзаро тақсимлаб келинган”. “Док-1 Макс” судида фармацевтларнинг яна бир кирдикори фош бўлди

    17:00 / 03.10.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда пенсия олаётган II жаҳон уруши қатнашчилари ҳақида маълумот берилди

    16:00 / 04.10.2023

    Ўзбекистондаги банклардан бирига банк операцияларини амалга ошириш тақиқланди

    11:00 / 04.10.2023

    Заправкаларда метан ва Аи-92 бензини нархи ошгани айтилмоқда

    20:00 / 01.10.2023

    Марказий Осиёга сармоя киритиш ижобий натижа берадими? 

    23:00 / 29.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Қашқадарёда “Ёр-ёр” кўрсатуви орқали аёл билан танишган эркак уни ўлдириб қўйди 

    10:00 / 04.10.2023

    Тошкент вилоятида такси ҳайдовчиси ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди (видео)

    16:00 / 04.10.2023

    “Жасадлар чириб кетиши учун хлор сепишган”. Ўзбек халқи асл ўғлонларидан жудо бўлган тун ҳақида

    19:00 / 04.10.2023

    Урушга қарши чиққан россиялик журналист Марина Овсянникова 8,5 йилга колонияга ҳукм қилинди 

    14:00 / 04.10.2023

    “Улар қаҳрамон”— мутахассис 160 километрлик тирбандликда қолиб кетган ўзбек ҳайдовчилари ҳақида

    13:00 / 04.10.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.