Жорий йил бошидан буён Ўзбекистондан Россияга меҳнат муҳожирларини уюшган ҳолда ёллаш деярли олти баробарга камайди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Шу вақт мобайнида 3906 нафар ўзбекистонлик уюшган ҳолда ишга ёлланиш орқали Россияга ишлаш учун кетган.
2021 йилнинг биринчи ярмида 22 мингдан ортиқ одам худди шундай тарзда Россияга ишлаш учун кетган эди.
Январь июнь ойларида Ўзбекистонга хориждан 370 нафарга яқин меҳнат муҳожири қайтгани маълум қилинганди, бу 2021 йилга нисбатан 2,2 баробар кўпдир.
1 март ҳолатига кўра, ўзбекистонлик 2 миллиондан ортиқ меҳнат муҳожири хорижда меҳнат қилмоқда. Уларнинг 1,5 миллиони Россияда меҳнат қилади.
Аввалроқ Россиядаги қурилиш майдончаларида 2020 йилга нисбатан тўрт баравар кам меҳнат муҳожирлари ишлаётгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)