Уэйн Руни мураббийлик фаолиятини АҚШда давом эттиради.
«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси «Ди Си Юнайтед» жамоаси бош мураббийига айланди.
36 ёшли англиялик мутахассис MLS жамоаси таркибида 2018 йилдан 2019 йилга қадар тўп сурган.
Уэйн Руни 24 июнь куни «Дерби Каунти» бош мураббийлигидан кетишини эълон қилганди. У жамоани 2021 йил январь ойидан буён бошқариб келаётган эди. Унинг қўл остида «Дерби Каунти» муддатидан аввал Чемпионшипни тарк этди. Мавсум давомида «Дерби» молиявий қийинчиликларни бошидан кечирди.
«Ди Си Юнайтед» 17 ўйинан сўнг MLSнинг шарқий конференциясида сўнгги ўринлардан бирини эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)