Риёд Маҳрез «Манчестер Сити» билан шартномани узайтиради.
Вингер инглиз клуби билан 2025 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди. Маҳрезнинг амалдаги шартномаси 2022/23 йилги мавсумда ўз ниҳоясига етади.
Футболчининг атрофидаги вазиятни «ПСЖ», «Ювентус» ва «Реал» кузатмоқда.
Ортда қолган мавсумда Риёд «Манчестер Сити»нинг барча мусобақалардаги тўпурарига айланганди. Футболчи ўз ҳисобига 24 та гол ёздириб қўйган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)