Ҳужумчи Роберт Левандовски «Бавария» билан машғулотларни давом эттиришга тайёр.
12 июль куни польшалик футболчи клуб ихтиёрига етиб келиши ва мавсумолди тайёргарликни бошлаши керак. Bild хабарига кўра, футболчи аллақачон Мюнхенга қайтган.
Шу билан бирга «Барселона» Бундеслиганинг энг яхши тўпурари трансфери устида ишлашда давом этмоқда.
Mundo Deportivo’нинг ёзишича, каталонлар «Бавария» билан шу ҳафтада келишувга эришмоқчи. Боиси жамоа 16 июль куни мавсумолди тайёргарликни олиб бориш учун АҚШга йўл олади.
«Бавария» ҳам Левандовски масаласини имкон қадар тезроқ ҳал қилмоқчи. Немис клуби шанба куни «Альянц Арена»да жамоанинг тақдимотини ўтказади ва унда мухлисларнинг Левандовскидан норози бўлишидан хавотирда.
Аввал хабар қилинганидек, «Барселона» трансфер суммаси бўйича «Бавария»нинг талабларини қондиришни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)