«Бавария» Жоау Феликс трансфери бўйича «Атлетико»га таклиф билан чиқди.
Мюнхен клуби портгалиялик футболчига қизиқиш билдирмоқда. «Бавария» спорт директори Ҳасан Салиҳамижич таркибни 22 ёшли футболчи билан тўлдиришни истамоқда.
Июнь ойида мюнхенликлар «Атлетико»га Феликснинг потенциал трансфери бўйича алоқага чиққан. Аммо «матрасчилар» раҳбарияти ушбу таклифга кескин рад жавобини берган. Ҳаттоки 80 миллион евро ҳам мадридликлар футболчини қўйиб юборишга сабаб бўлмаслигини билдирган.
«Атлетико» Феликс учун 100 миллион евродан кам бўлмаган нархни талаб қилмоқда. «Бавария» учун эса бу қимматлик қилади.
Шунингдек, музокараларда Бенжамен Павар исми ҳам тилга олинган. «Бавария» Жоау учун нархи қисқартириш мақсадида Паварни ушбу трансферга қўшишни ўйламоқда. Қайд этилишича, «Ювентус»дан Matteйс де Лигт харид қилинса, Бенжаменга чиқиш эшиклари кўрсатилади.
Изоҳ (0)