Ўзбекистонда 18 ёшга тўлган ҳар бир фуқарога 789 минг сўмдан пул тўланиши ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар тарқалди. Antifake Telegram-канали бу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
Унга кўра, Telegram мессенжеридаги гуруҳларда «Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси» номи остида очилган сохта аккаунт номидан 18 ёшга тўлган ҳар бир фуқарога 789 000 сўмдан бир марталик тўлов тўланиши айтилган маълумотлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.
«Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд», — дейилган муносабатда.
Изоҳ (0)