Ўзбекистонда ўтган 6 ойда коррупция ҳақида хабар берган қанча одам рағбатлантирилгани маълум қилинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура томонидан 2022 йилнинг 1-ярмида жами 41 нафар шахслар коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар бергани ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашгани сабабли рағбатлантирилган.
Рағбатлантирилган шахсларнинг берган хабарларига кўра, 36 та ҳолатда пора олиш ва 5 та ҳолатда бюджет маблағларини жуда кўп миқдордаги қийматда талон-торож қилиш жиноятлари фош этилиб, айбдор шахсларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланган.
Изоҳ (0)