Андижон шаҳрида 4–8 июль кунлари Ўзбекистон ва Қирғизистон расмийларининг икки мамлакат чегарасини демаркация қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари бўйича навбатдаги маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди.
Томонлар давлат чегаралари демаркацияси жараёнини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ва техник ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқди.
Муҳокамалар якунида протокол имзоланган. Келгуси учрашув Қирғизистон ҳудудида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)