• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги «ҳоким буғдойимни ўғирлади», дея ахборот тарқатган фермер устидан ИИБга шикоят қилди

    Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз тумани ҳокими фермернинг буғдойини ўғирлагани ҳақида хабар берилди. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати эса бу хабарни рад этди.

    «Шаҳрисабз туманидаги ‘Ашуров Ёрқин Истамович’ фермер хўжалигидаги ғалла ўриб кетилгани билан боғлиқ видеоахборотлар тарқалди. Унда фермер Ёрқин Ашуров дала майдонидаги ўрим-йиғим ишлари 2022 йилнинг 22 июнь куни бошланганини, ўша куни тунги соат 02:00 гача ўрим бўлгани ва 9 гектар ердан 50 тонна ғалла топширганини айтади. Аслида эса ‘Ашуров Ёрқин Истамович’ фермер хўжалигида 2022 йилги ғалла ҳосили учун ўрим-йиғим ишлари жорий йилнинг 23 июнь куни бошланиб, 25 июнь куни ниҳоясига етган. Ўрганишлар натижасида йиғилган ҳужжатлар фермер келтирган рақамларни буткул рад этмоқда. 23 июнь куни Ёрқин Ашуров 7,5 тонна, 24 июнь куни 36,64 тонна, 25 июнь куни эса 24,76 тонна буғдой ўриб топширган. Унинг жами 20,9 гектарлик ғалла майдонидан олинган ҳосили 68,9 тоннани ташкил этган. Бу рақамлар фермер ўзи имзо қўйиб, муҳр босган юк хатларида кўрсатиб ўтилган», — дейилади ҳокимлик ахборотида.

    Таъкидланишича, «Ашуров Ёрқин Истамович» фермер хўжалиги ва «Шаҳрисабз барака дон» МЧЖ ғаллачилик кластери ўртасида тузилган фьючерс шартномасига асосан фермер унга йил давомида хизмат кўрсатиб келган кластерга гектарига 35 тоннадан жами 73,1 тонна буғдой топшириши шарт бўлган.

    «Аммо фермер шартнома шартларини бузиб, кластерга ғаллани 4,2 тонна кам топширган. У ўрим-йиғим ишларида тўлиқ иштирок этган. Кейинчалик ғалла сотиш шартномавий режаси бажарилмай қолгач, ишчиларига ойлик маош сифатида ваъда қилинган буғдойни тўлашдан қочиш мақсадида ижтимоий тармоқлар орқали турли ёлғон бўҳтонлар тарқатишни режа қилган ва амалга оширган. Фермер хўжалигининг икки нафар — бири 68, бири эса 58 ёшли ишчиси ҳам фермер Ёрқин Ашуров туман ҳокимига туҳмат қилганини, ўзини блогер деб таништирган шахс билан бирга уларга туҳмат сўзларни ўргатиб, туҳмат қилдирганини баён қилган», — дейилади масъуллар ахборотида.

    Қўшимча қилинишича, фермер 2019—2021 йиллар давомида бирор марта ҳам пахта ва ғалла шартномавий режасини бажармаган.

    «Фермер буғдойлар ‘химпункт’га тўкилаётганини, у ер заҳар эканини айтиб ўтган. Аслида у айтиб ўтган жой ‘Амир Темур’ ҳудудидаги минерал ўғитлар тарқатиш шохобчаси бўлиб, унда қарийб 30 йилдан буён ҳеч қандай кимёвий воситалар сақланмаган. Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати маркази Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳудудни ўрганмай, унинг қачонлардир ‘кимёвий ўғитлар омборхонаси’ бўлганини асос қилиб, бу ерда буғдой сақлашни мақсадга мувофиқ эмас деб топган.

    Бироқ мазкур майдондан тупроқлар олиниб, Республика санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан ўтказилган текшириш натижаларига кўра тупроқ намуналарида турғунлик даражаси юқори бўлган хлорорганик пестицидлар қолдиқларини ўрнатилган тартибда текшириш ўтказганида тупроқ намуналарида турғун хлорорганик моддалар белгиланган меъёрдан юқори эмаслиги аниқланган. Бу ҳақда жорий йилнинг 6 июль куни Республика санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати буғдой сақлаш мумкинлиги тўғрисида хулоса берган», — дейди ҳокимлик ахборот хизмати раҳбари Баҳодир Ҳалимов.

    Масъулнинг қўшимча қилишича, Шаҳрисабз туман ҳокимлиги Ёрқин Ашуров ва бошқаларни жамоатчиликни ўзининг ғаразли ва паст ниятларда турли уйдирма, бўҳтонлардан иборат бўлган ахбороти орқали туман ҳокимига нисбатан салбий фикрлар уйғотишга уринган деб ҳисоблаган. Ҳамда ҳолат юзасидан айбдор шахслар доирасини тўлиқ аниқлаш ва қонуний қарор қабул қилиш учун тўпланган ҳужжатларни туман ИИБга юборган.

    «Ёрқин Ашуров ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Келгусида тергов органлари томонидан айбдор шахслар доираси аниқланади, ҳақиқат қарор топади ва жавобгарларга жазо муқаррарлиги таъминланади», — дейди масъул.

    Мавзуга доир: Шаҳрисабз ҳокимлиги ҳокимни савиясиз ва «тупой» деб атаган Кабул Дусовни прокуратурага берди

    10.07.2022, 08:10   Изоҳ (0)   18369
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда коррупция ҳақида хабар берган қанча одам рағбатлантирилгани маълум қилинди

    09.07.2022, 23:40

    Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара демаркацияси бўйича ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқди

    09.07.2022, 22:14

    «Бирор камчиликни кўрса, ижтимоий тармоқда ‘Зато, осмонимиз мусаффо’ деб заҳарханда қилгувчи қатлам бор» — Хайрулла Нуриддинов

    09.07.2022, 21:22

    «Мирзиёевнинг тезкор муносабати Қорақалпоғистонни беқарорлаштириш бўйича режаларни барбод қилди» — америкалик эксперт

    09.07.2022, 20:20

    Ўзбекистонда 6 ойда энг кўп никоҳ қайд этилиши бўйича қайси вилоят етакчи?

    09.07.2022, 20:13

    Туркия раҳбаридан Дубай амиригача. Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити муносабати билан қутловлар келмоқда

    09.07.2022, 19:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 13 ёшли бола 3 яшар укасини шўхлиги учун OLX’да сотувга қўйди (фото)

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:45

    Тошкентда уйида 1,5 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд воситаларни сақлаётган фуқаро ушланди

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 26 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:01

    Fitch халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон кредит рейтингини “BB-” дан “BB” даражасига оширди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:45

    Марказий Африкада трансформатор портлаши оқибатида 29 нафар ўқувчи ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июн, 22:30

    Шавкат Мирзиёев Беларусга етиб борди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:22

    Сирдарёда ноқонуний балиқ овланиши оқибатида қарийб ярим млрд сўм зарар етказилди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:10

    Суперлига. “Андижон” камбек қилиб, “Хоразм”ни мағлуб этди

    Спорт | 26 июн, 22:10

    Трамп Нетаньяхуга қарши ишни дарҳол тўхтатишни талаб қилди

    Дунё | 26 июн, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.