Криштиану Роналдунинг хатти-ҳаракатлари «Манчестер Юнайтед»даги барчани ҳайратда қолдирмоқда.
The Athletic нашрининг «Манчестер Юнайтед»га яқин манбасига таяниб хабар беришича, клуб Роналду кетиш истагини билдириш учун танлаган вақтни «шок» деб атаган.
Португалиялик қарорини 2 июль, шанба оқшомида маълум қилган, душанба куни эса «Манчестер Юнайтед» мавсумолди машғулотларини бошлаши керак эди. Ўша куни Эрик тен Ҳаг жамоа аъзоларига Роналду оилавий муаммолар туфайли машғулотларга келмаганини тушунтирган.
Тен Ҳаг ҳам бошқалар каби бу вазиятдан ҳайратга тушган. Қолаверса, «Манчестер Юнайтед»нинг янги бош мураббийи Роналдунинг кетиш ниятида эканини бевосита футболчининг ўзидан эшитмаган. Шунга қарамай нидерландиялик мутахассис Роналдунинг «Манчестер Юнайтед»га машғулотларига вақтида етиб келишига ишонган.
Изоҳ (0)