Бахтиёр Ашурматов «Қўқон-1912» бош мураббийлигидан истеъфога чиқарди.
Қўқонликлар матбуот хизматига кўра, клуб ва Бахтиёр Ашурматов ўртасидаги битим ҳар икки томоннинг розилигига кўра бекор қилинган. Бахтиёр Ашурматов 2019 йилнинг сўнгида жамоани бош мураббий сифатида қабул қилиб олганди. 2020 йилги мавсумда «Қўқон-1912» жамоаси ўз тарихидаги энг юқори натижани такрорлади. Ашурматов бошчилигидаги жамоа Суперлигада 5-ўринни қўлга киритди.
Эндиликда Ашурматовнинг ўрнини Даврон Файзиев эгаллайди. Файзиев бунга қадар жамоа мураббийлар штабида ишлаб келаётганди. «Қўқон-1912» 10 июлдан бошлаб Даврон Файзиев бошчилигида мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарликни бошлайди.
Изоҳ (0)