Май ойида Австралиянинг савдо профицити рекорд даражагача кўтарилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Бу унинг асосий экспорти — кўмир нархининг ошиши билан боғлиқ бўлиб, импорт эса мустаҳкам ички талабнинг белгиси сифатида ўсган.Австралия Статистика бюросининг маълумотларига кўра, профицит 15,9 млрд Австралия долларига ошди. Экспорт 9,5 фоизга, импорт эса 5,8 фоизга ўсди.
Савдо профицити ижобий савдонинг иқтисодий кўрсаткичи бўлиб, мамлакат экспорти импортидан ошиб кетган ҳолатларни ифодалайди.
Шунингдек, олтин, суюлтирилган газ ва темир рудаларида ҳам ўсиш кузатилди. Айни пайтда мамлакатга келган сайёҳлар хизматлар экспортини оширмоқда.
Австралия иқтисодиёти деярли тўрт ярим йил давомида ойлик савдо тушумларини қайд этди, бу асосан Хитойга темир ва кўмир сотиш билан таъминланган.
Австралия, шунингдек, буғдой каби товарлар билан бир қаторда нархи кўтарилган LNG’нинг асосий экспортчиси ҳисобланади.
Маълумотларга кўра, экспорт иккинчи чоракда Австралиянинг иқтисодий ўсишига ёрдам берган.
Австралия Ҳамдўстлиги банкининг ўтган ҳафтадаги ҳисоб-китобларига кўра, 2022 йил май ойигача бўлган йил учун камомад ҳозирда 33,4 млрд Австралия долларини ташкил этади, бу март ойидаги олдинги ҳисоб-китобдан 27,1 млрд долларга паст.