Финляндиялик тадқиқотчилар Канкаанпая шаҳрида бир неча ой давомида «яшил» энергияни сақлаш мумкин бўлган дунёдаги биринчи қум батареясини ўрнатди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
Қум батареясининг асосий элементи — баланд кул ранг силосга қуйилган тахминан 100 тонна қурилиш қуми.
Қум (сифати паст бўлган) ёрдамида қурилма қуёш ёки шамол орқали арзон электр энергиясидан олинган иссиқлик билан зарядланади.
Қайд этилишича, қум бир неча ой давомида хонани 500 даражагача бўлган ҳароратда исита олади. У қишда электр энергияси қимматроқ бўлган вақтда уйларни иситиш имкониятига эга.
Ишлаб чиқувчилар «қум аккумулятори» йил давомида электр таъминоти муаммосини ҳал қила олишига ишонмоқда.
Аввалроқ энергия инқирози сабаб бутун дунё яна кўмирга қайтаётгани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)