Американинг Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, 5 июль куни дунёда коронавирус қайд этилган кишиларнинг умумий сони 550 047 о91 нафарга етди.
Дунёда пандемия бошидан буён 6 340 166 киши COVID-19 оқибатларидан вафот этган.
АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия, Франция, Германия ва Буюк Британияда касалланганлар сони 20 миллиондан ортиқ кишини ташкил қилади. Жумладан:
АҚШ – 87 886 589 та касалланиш ва 1 017 915 та ўлим.
Ҳиндистон – 43 532 788 та касалланиш ва 525 242 та ўлим.
Бразилия – 32 535 923 та касалланиш ва 672 033 та ўлим.
Франция – 31 653 749 та касалланиш ва 150 765 та ўлим.
Германия — 28 542 484 та касалланиш ва 141 397 та ўлим.
Буюк Британияда 1 июль ҳолатига 22 941 382 та касалланиш ва 181 093 та ўлим қайд этилган. Мамлакатда шундан буён маълумотлар янгиланмаган.
Аввалроқ Хитой шаҳарларида COVID-19 га қарши кураш чоралари кучайтирилгани, Олмаотада COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кўпайгани сабаб ниқоб режими қайтарилгани ҳақида хабарлар берилган.
Изоҳ (0)