Россия президенти Владимир Путин генерал-полковник Александр Лапин ва генерал майор Эседулла Абачевга Россия Қаҳрамони унвонини берди.
Путиннинг мамлакат мудофаа вазири Сергей Шойгу билан суҳбатидан маълум бўлишича, мукофот Россия кучлари томонидан Украинанинг Луганск вилояти устидан назорат ўрнатилиши билан боғлиқ.
Александр Лапин — Марказий ҳарбий округ ҳамда «Марказ» қўшинлари гуруҳи қўмондони. Гуруҳ Луганск вилоятини эгаллаш билан шуғулланган. Баҳорда у ўз ўғлига жасорат ва мардлик учун мукофот топшириб, журналистларнинг эътиборини тортган эди.
Эседулла Абачев, Путиннинг баёнотида, Жанубий ҳарбий округнинг 8-армия қўмондони ўринбосари этиб тайинланган, аммо турли норасмий манбалар уни ЛХР халқ милициясининг бошлиғи деб аташади.
Шойгу 3 июль куни Путинга «Луганск халқ республикаси тўлиқ озод қилингани» ҳақида ҳисобот берди. Луганск вилояти маъмурлари минтақанинг кичик ҳудудида мудофаани сақлашда давом этаётганини айтди.
Изоҳ (0)