Буюк Британия қироличаси Елизавета II ўз вазифаларининг бир қисмини Уэльс шаҳзодаси Чарльзга топширади. Daily Mail хабарига кўра, Букингем саройи томонидан эълон қилинган монархнинг вазифалари рўйхатига ўзгартиришлар киритилган.
Ушбу рўйхатга ўн йил ичида биринчи марта тузатишлар киритилди.
Қиролича ҳали ҳам давлат ва миллат бошлиғи ҳисобланади. Олдинроқ, монархнинг давлат раҳбари сифатидаги вазифалари рўйхатига парламентнинг янги сессияларини очиш, бош вазирни тайинлаш, давлат ташрифлари каби ўн учта банд киритилган эди.
Эндиликда аниқ қоидалар ўрнига «қиролича бир қатор дипломатик ва парламент вазифаларини бажаради», шунингдек, у фақат «Қиролликнинг чет эллик меҳмонларини қабул қилади» деган ноаниқроқ қоидалар эълон қилинди.
Миллат раҳбари сифатида Елизавета II ўз вазифаларини «керак бўлганда» бажаради.
Бу йил парламент очилишида, аллақачон тўқсон олти ёшли Елизавета II ўрнига етмиш уч ёшли шаҳзода Чарльз иштирок этди. Уэльс шаҳзодаси монархнинг айрим вазифаларини ўз зиммасига олиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)