Мисрнинг Хургада шаҳрида икки киши акулалар ҳужуми сабаб ҳалок бўлди.
Аввалроқ Австриянинг 68 ёшли фуқароси вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Акула ҳужуми натижасида у танасининг бир қисмини йўқотганди. Уни қирғоққа чиқарилган ва шок ҳолатида касалхонага юборилган. Шифокорларнинг уринишларига қарамай, у вафот этганди.
Энди Миср Атроф-муҳит вазирлиги яна бир аёлнинг ўлими ҳақида эълон қилди. Воқеа бўйича бошқа тафсилотлар келтирилмаган. Воқеа туфайли Қизил денгизнинг шу ҳудуддаги қисми сузиш учун ёпилди.
Изоҳ (0)