• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Эт ва тирноққа айланиб кетган икки халқ ўртасига нифоқ уруғини сочманг». Ижтимоий тармоқ фаоллари Қорақалпоғистондаги ҳолатга қандай муносабат билдирди?

    1 июль куни соат тахминан 15:00 лардан бошлаб Нукусда айрим фуқаролар амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларни нотўғри талқин қилиб, кутилмаганда кўча юришларини ташкил қилди. Нукуснинг Марказий деҳқон бозорида тўпланиб, намойишлар уюштирилди. Жамоат тартибининг бузилишининг олдини олиш ҳамда фуқаролар томонидан турли тартиббузарликларни содир этишларига йўл қўймаслик мақсадида деҳқон бозори ҳудудига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг куч ва воситалари жалб этилди.

    Шавкат Мирзиёев 2 июль куни Нукусга борди ва Жўқорғи Кенгес депутатлари, Қорақалпоғистон фахрийлари ва фаоллари билан учрашув ўтказди. Учрашувда президент Конституциянинг Қорақалпоғистонга тегишли моддаларини амалдаги таҳрирда ўзгаришсиз қолдириш зарурлигини айтди. Қорақалпоғистон халқига мурожаат қилиб, Конституциявий қонун лойиҳаси референдумдан кейингина қонуний тусга киришини айтиб, фуқароларнинг хоҳиш-иродаси, таклиф ва фикрларидан келиб чиққан ҳолда, ушбу лойиҳа ўзгариб, такомилига етказилишини таъкидлади.

    Давлат раҳбари ҳозирги вазиятда барча фуқароларни ҳамжиҳатлик ва бирдамликка, оқилона иш кўришга, турли ғаразли чақириқ ва ҳаракатларга берилмасликка даъват этди.

    Шундан сўнг  президент фармони билан Қорақалпоғистонда 3 июлдан 2 августгача фавқулодда ҳолат жорий этилиб, бир қатор чора ва вақтинчалик чекловлар ўрнатилди. Фавқулодда ҳолат амал қилиши даврида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги кучлари ва воситалари қўшимча равишда жалб этилиши белгиланди.

    3 июль куни Шавкат Мирзиёев яна Нукусга бориб, видеоселектор ўтказди. Туман ҳокимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан ахборот берган. Давлат раҳбарининг мурожаатидан кейин вазият барқарорлашгани, ҳаёт ўз маромига қайтаётгани маълум қилинди.

    Ижтимоий тармоқ фаоллари Қорақалпоғистондаги ҳолатга қандай муносабат билдирди? «Дарё» жамоатчилик томонидан айтилган фикрларни бир жойга тўплади.

    «Илтимос, бунақа провокацияларга учманглар»

    Ҳақиқат ўрнидан қўзғалгунча, ёлғон бутун дунёни айланиб чиқади.

    Кеча интернетда Нукус кўчалари қонга тўлди деб видео тарқалганди. Шу видеони фактчек қилишибди. Кўчадаги қон эмас, балки оломонни тарқатиш учун сепилган қизил рангли махсус сув экан.

    Аммо афсуски ушбу видеони жуда кўпчилик, айниқса хориждагилар «кўча қонга тўлди» деб тарқатишди.

    Илтимос, бунақа провокацияларга учманглар. Ҳозир тарқатилаётган видеоларнинг аксарияти ёки ёлғон, ёки рост бўлса ҳам, умуман бошқа вақтда ва бошқа давлатда содир бўлган воқеалардир.

    Қаердадир бирор можаро бўлса, у ҳақида минглаб фейк-ёлғон хабарлар тарқалади. Қайси давлатда ва қайси вақтда бўлишидан қатъи назар доим шунақа бўлган. Шу сабабли ҳозир ҳам ахборот уруши бошланиб кетди.

    Биз ўз муаммоларимизни ўзимиз ҳал қилишга қудратига эгамиз, четдан келаётган провокациялардан эҳтиёт бўлишимиз керак.

    Нега қизил сув сепишади?

    Кўпчиликни шу савол ўйлантираётган бўлиши мумкин.

    Оммавий тартибсизликлар вақтида намойишчиларни тарқатиш учун қизил рангли махсус суюқлик сепилиши бошқа давлатларда ҳам учраб туради.

    Бундан асосий мақсад қизил ранг теккан тартиббузарларни тезда аниқлаш ва уларни қўлга олиш, агар қуролли намойиш бўлса, уларни қуролсизлантириш учун қилинади. Қизил ранг тезда кўзга ташланади ва аниқлаш осон бўлади.

    Бундан ташқари қизил ғайритабиий ранг, оддий сув сепилганда намойишчилар тарқалмаслиги, худди ёмғир ёққанда ҳўл бўлгандай оддий қабул қилиши мумкин. Аммо рангли сув оммавий тартибсизлик иштирокчиларини тезроқ тарқатиб юборади, камида юз-қўлидаги рангни тозалаш учун ҳам тарқалишади.

    Хушнудбек Худойбердиев, блогер

    «Эт ва тирноққа айланиб кетган икки халқ ўртасига нифоқ уруғини сочманг»

    Ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида қорақалпоқларни ҳақорат қилаётганлар кўпаяётган экан. Фикр етакчилари буни ташвиш билан ёзишмоқда.

    Аввало, шахсан мен учун қорақалалпоқлар қачон, нима туфайли қаерга келиб қолгани мутлақо аҳамиятсиз. Кейинги асрлардан шу бугунгача, ҳозир шу ерда яшаб келмоқда. Шуниси факт ва шуниси муҳим.

    Иккинчидан, ҳар қандай халқнинг ичида яхши-ёмонлари бўлади ва яхшилари кўпроқ. Акс ҳолда аллақачон қиёмат қойим бўларди. Биз яхшисига қараб хулоса қилайлик.

    Учинчидан, ҳозир «Интернет даҳанакаи жанглари»да ким нима ёзаётганини аниқлаб бўлмайди. Балким ўзини қорақалпоқ деб атаб бирорта провокатор ўзбекларни ҳақорат қилгандир? Қорақалпоқ эмасдир у? Қаердан билиб ўтирибсиз?!

    Вазиятни янада алангалатманг! Оғирроқ, мулоҳазакор ва босиқ бўлинг. Эт ва тирноққа айланиб кетган икки халқ ўртасига нифоқ уруғини сочманг. Сиз қайси бир фитначини кўриб бутун халқ ҳақида хулоса қилганингиздек, улар ҳам сизни кўриб ўзбеклар ҳақида хулоса қилишмасин.

    Унутманг: шуниси аҳамиятлики, улар бизнинг қардошларимиз. Оиламизнинг аъзоси! Қардошлармизга нисбатан бунақа йўл тутмаслик керак, уларни ҳар балода айбламаслик керак. Орол бўйида, мураккаб минтақада туғилгани уларнинг айби эмас.

    Улар билан иноқ бўлайлик. Уларга ёрдам берайлик. Ҳеч қурса маънан ва руҳан!

    Шуҳрат Шокиржонов, журналист

    «Тинчлик яна Нукусга қайтмоқда»

    Бугун турли журналистларимиз Нукусга бориб фоторепортажлар қилишди. Ҳаммаси яхши. Тинчлик яна Нукусга қайтмоқда. Турли «гнида» каналларда тарқаётган видеоларни бари шу бугунгача бўлган ҳодисаларни видеолари, улар битта-битта бериб ҳозир у ерда ҳолат шундай деган қарашни сингдиришмоқчи.

    Турли хил гуруҳларда «Алға қарақалпақлар, Қазақлар сиз билен» деб ёзилган гапларни просто очкили оддий школотрон ота-онасининг назоратидан четда ёзган бўлиши ҳам мумкин. Так что провокацияларга учмаймиз, каллани «вкл» қиламиз.

    Капкатта одамларни турли троллар манипуляция қилаверсаям бўмайди, икки қардош халқ ўртасига нифоқ солмоқчи бўлганлар мақсадига ета олмади.

    Мен анча хотиржамман, ватан сарҳадлари ишончли қўлларда, ҳаёт эса давом этади.

    Нурбек Алимов, блогер

    «Қорақалпоқ бешбармоғини севиб еганман»

    Мен Қорақалпоқ дўстларимни ҳурмат қиламан. Бундан кейин ҳам ҳурмат қилавераман. Сўнгги икки йилда бир неча маротаба бордим. Таассуротларим олам қадар. Самимий, ичидагини очиқчасига айтадиган эл.

    Биз аслида икки миллат эмасмиз. Асрлар давомида бир жойда яшаб бир-бирига қоришиб кетган ватандошлармиз. Мен доим Андижонда ёки Тошкентда қандай эркин юрган бўлсам Нукус, Бўзатовда ҳам шундай эркин юрганман. Кечалари сайр қилганман. Савискийни юракдан айланганман. Қорақалпоқ бешбармоғини севиб еганман.

    Баҳодир Аҳмедов, блогер

    «Бундай баҳснинг охири йўқ, оқибати яхши эмас»

    Ҳозир ижтимоий тармоқларни кузатиб, «фалонча халқ 200 йил олдин бу ҳудудга кўчиб келган», «бу ҳудуд минг йилдан буён бизники» каби аргументлар кўп тилга олинаётганини кўряпман.

    Тарих ҳақида энг кўп ёзадиган, шу мавзуни анча чуқур биладиган блогерлардан бири бўлсам керак. Лекин шунга қарамай, сиёсий баҳслар, этник низолар ҳақида гапирганда ҳеч қачон тарихдан аргумент келтирмайман. Бундай баҳснинг охири йўқ, оқибати яхши эмас.

    Биринчидан, тарихдан ҳамма нарсага оқлов топса бўлади. Ўтмишда ҳамма жабр кўрган ва бошқаларга жабр қилган; қолаверса, ҳамма қачондир қаердандир кўчиб келган, ҳеч ким ўз минтақасида Коинотнинг бошланиши билан пайдо бўлиб қолмаган. Инсоният тарихи миграциялар тарихидир.

    Иккинчидан, ўтмишдаги ҳеч қандай воқелик асосида бугунги ҳақ-ҳуқуқлар ҳақида хулоса қилмаслик керак. 50, 100, 1000 йил олдин фалонча ерда ким яшагани, ким қачон кўчиб келгани ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Ватан шу ерда туғилган ёки туғилмай туриб шу ерни ватан деб танлаган ҳар қандай одамга тегишлидир. Унинг бобоси қачон қаердан кўчиб келгани, ким бўлгани, қайси тилда гапиргани муҳим эмас. Ҳар бир авлод тарих чархпалагини қайтадан бошлайди ва тўкис ҳақ-ҳуқуқларга эга бўлади. Янги авлод ўтмиш авлодларнинг хатоларига жавоб бериши ёки уларнинг ютуқларини ўз ютуғидай кўрсатиши нотўғридир.

    Айнан мана шунақа ёндашувни конструктив деб ҳисоблайман.

    Элдар Асанов, блогер

    «Провокаторлар ютқазади»

    Давлат ва миллат кучли бўлиши керак. Ўзбекистон – постсовет ҳудудидаги энг зич яшаётган, аҳоли сонига нисбатан жуда тор давлат. Минтақада Чор Россияси ва советлар Россиясига энг кўп қаршилик қилган, ўз истиқлоли учун энг кўп курашган миллат – ўзбеклар. Шунинг учун ҳам ўзбеклар ва Ўзбекистонни имкон қадар босим остида ушлаб туриш, бу миллат ва халққа рўшнолик бермаслик – чуқур ўйланган сиёсий онг ва лойиҳанинг маҳсули эди.

    Мулойимлик билан, идеализм билан ҳамманинг розилигига эришиш мумкин деб ўйлайдиган ватандошларимиз кўп. Содда миллатмиз. Соддалигимиз учун ҳам, кейинги асрда хаётий макони ва имкониятлари энг кўп қисқарган миллат бўлдик. Ўзбекистон ўзи шундоқ ҳам тор ҳудудда тиқилинч яшаяпти.

    Агар минтақада ҳудудий-ҳуқуқий муносабатлар қайта кўриб чиқиладиган бўлса, минтақадаги энг катта миллат, энг қудратли ҳарбий салоҳият, тарихий давлатчилик, иймон ва ислом байроқдори бўлмиш халқ, шижоат билан ўз манфаатлари учун ҳаракат қилишга тайёр туриши керак. Заиф ва содда миллат бўлишни тўхтатиш керак. Агар ҳудудий-ҳуқуқий муносабатлар қайта кўриб чиқиш бошланса, биз ютқазмаймиз. Провокаторлар ютқазади.

    Камолиддин Раббимов, блогер

    Мавзуга доир:

    • «Тўпаланг, ахир бу Сангинов! Ишончдан чиқиш ёмон нарса-да». Ўзбекистонликлар Тўпаланг сув омборида содир бўлган ҳолатга қандай муносабат билдирди?
    • «Жаноб Қодиров лўли миллати вакилларидан оммавий узр сўрашлари керак». Ўзбекистонликлар депутат Алишер Қодировнинг Расул Кушербаевга айтган гапига қандай муносабат билдирди?
    • «Яқин 10-15 кун тонировка қиладиганларнинг ошиғи олчи бўлади». Ўзбекистонликлар тонировканинг арзонлашиши ва текин бўлишига қандай муносабат билдирди?

    04.07.2022, 12:10   Изоҳ (0)   23954
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Конституцияда Қорақалпоғистонга оид моддалар ўзгаришсиз қолдирилади

    04.07.2022, 11:03

    Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланишлар сони пасайди

    04.07.2022, 10:52

    «Ўзбекистонликларда саёҳатга чиқиш маданияти энди-энди шаклланяпти» — Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари

    04.07.2022, 10:47

    «Бу синовни оғир-босиқлик, аҳиллик билан ортда қолдириш керак». Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистондаги вазият ҳақида

    04.07.2022, 10:05

    Қашқадарёдаги хонадонда беш бош эшак сўйилгани аниқланди

    04.07.2022, 08:32

    Андижонда Spark ҳайдовчисини бўғиб ўлдирганларга суд ҳукми ўқилди

    04.07.2022, 01:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.