Қашқадарё вилоятининг Косон туманидаги хонадонда беш бош эшак сўйгани аниқланди.
Вилоят ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, 1 июль куни соат тахминан 15:00 лар атрофида туманнинг «Арабхона» маҳалласида яшовчи Т.Ш.нинг уйида жияни Б.Л. 5 бош эшакни сўйган. Туман ветеринария бўлими ходимлари билан ҳамкорликда белгиланган тартибда ҳужжатлаштириб олинган ва тегишли хулосага асосан гўшт маҳсулотлари йўқ қилинган.
Косон тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори томонидан фуқаро Б.Л.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари, яни 900 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Мавзуга доир: Қашқадарёда уйида эшак сўйган эр-хотинга жазо тайинланди
Изоҳ (0)