• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда давлат бюджетини кўриб чиқиш ва қабул қилиш тартиб-таомили очиқ бўлади

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раиси Ваҳобжон Муродқобилов конституцияга киритилаётган ўзгаришлар ҳақида ўз фикрлари билан бўлишди.

    «Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси бўлиб, у ҳеч кимга қарам бўлмасдан, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб келмоқда.

    Ўтган даврда Асосий қонунимиз асосида мамлакатимизда миллий қонунчилик тизими, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари шаклланди. Аммо бугун мамлакатимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясини жамиятдаги бугунги реал воқеликка мослаштиришни тақозо этмоқда.

    Шундан келиб чиқиб, «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси тайёрланди ва айни пайтда аҳоли орасида қизғин муҳокама қилиниб, кўплаб таклифлар олинмоқда.

    Ҳар жиҳатдан мукаммал, юз бераётган янгиланишларга мос равишда ишлаб чиқилган Конституциявий қонун лойиҳаси Бош қомусимизнинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартиришлар киритишни назарда тутади.

    Уларнинг аксарияти мазмун-моҳиятига кўра, «инсон – жамият – давлат», «Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат» деган тамойилларни конституциявий қоида сифатида муҳрлашга, халқпарвар давлат барпо этишга, инсон ҳуқуқларининг ҳимояси ва ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга қаратилгани эътиборга молик.

    Таъкидлаш жоизки, хусусий мулкни ҳар қандай тажовуз ва таҳдидлардан сақлаш, бу борадаги суд амалиётини янада такомиллаштириш энг долзарб вазифалардан ҳисобланади. Бу борада қонун лойиҳасида фуқароларнинг иқтисодий ҳуқуқларини, хусусий мулкчиликни, иқтисодий фаолиятнинг эркинлигини ҳимоя қилишга оид нормалар назарда тутилаётгани энг тўғри йўл, деб ҳисоблайман.

    Айниқса, давлат қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини, тадбиркорликнинг ривожланиши учун шарт-шароитларни таъминлаш, ҳалол рақобат ҳимоя қилинишини, иқтисодий фаолиятда монополлаштиришга йўл қўйилмаслигини кафолатлаш, давлат товарлар, хизматлар, ишчи кучи ва молиявий ресурслар эркин ҳаракатланиши, ички ва ташқи савдо ривожланиши учун барча шарт-шароитларни яратиб бериши мустаҳкамланаётгани соҳа тараққиётига қаратилган муҳим қадамдир.

    Тадбиркорлар қонунчиликда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга, ўз фаолиятининг йўналишларини мустақил танлашга, тадбиркорликдан чекланмаган миқдорда даромад олишга ҳақли эканлиги белгиланаётгани эса яна бир муҳим янгиликлардан биридир. Бу ўз навбатида, тадбиркорларни эркин ва самарали фаолият юритишига, бизнес муҳитини яхшилашга, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш орқали ёшлар бандлигини таъминлашга хизмат қилиши шубҳасиз.

    Ҳозирги шиддатли даврда давлат бюджети тўғрисидаги маълумотларнинг очиқ ва шаффоф бўлиши ғоят муҳим. Ушбу қонун лойиҳасида давлат бюджетини кўриб чиқиш ва қабул қилиш тартиб-таомили жамият учун очиқлиги, давлат фуқароларнинг бюджет жараёнида фаол иштирок этиши учун зарур чора-тадбирларни кўриши белгиланаётгани айни муддаодир.

    Булар ҳали ҳаммаси эмас. Фуқаро ва давлатнинг ўзаро ҳуқуқлар ва ўзаро жавобгарлик билан боғлиқлиги сезиларли даражада кучайтирилиши, қонуний асосларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб турган ҳар бир шахс республика ҳудуди бўйлаб эркин ҳаракатланиш, туриш ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқига эгалиги белгилаб қўйилаётгани юртдошларимизда катта қизиқиш ўйғотди.

    Ҳар ким республика ҳудудидан ташқарига чиқиш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистонга монеликсиз қайтиб келиш ҳуқуқига эгалиги, Ўзбекистон фуқаросини мамлакатдан чиқариб юборишга ёки бошқа давлатга топширишга йўл қўйилмаслиги назарда тутилаётгани мамлакатимизда инсон қадрини улуғлашга қаратилган ишлар келгусида изчил давом эттирилишига ишорадир.

    Бир сўз билан айтганда, конституция, бу, энг аввало, муайян заминда дунёга келган инсонларнинг муносиб яшаш ҳуқуқи, дегани. Шу нуқтайи назардан, барча юртдошларимиздан қонун лойиҳаси муҳокамасига ўз фикр ва таклифлари билан фаол иштирок этишларини сўраб қоламан. Зотан, Бош қомусимизга киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар юртимизнинг янада жадал ривожланишига, халқимизнинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришга хизмат қилади».

    Ваҳобжон Муродқобилов

    Мавзуга доир:

    • Янги Конституцияга кўра умумий ўрта таълим олиш мажбурий бўлмоқда
    • Конституцияга киритилаётган ўзгаришда давлат эҳтиёжманд фуқароларни уй-жой билан таъминлаши белгиланмоқда
    • Конституция ва маҳалла: ислоҳотлар йўлидан

    02.07.2022, 22:31   Изоҳ (0)   30211
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Янги Ўзбекистон, Янги Қорақалпоғистонни, албатта, биргаликда қурамиз!» – Шавкат Мирзиёев

    02.07.2022, 21:52

    Шавкат Мирзиёев Нукусда бўлиб ўтган намойиш ҳақида гапирди

    02.07.2022, 21:25

    «Конституциявий қонун лойиҳаси референдумдан кейингина қонуний тусга киради» — Шавкат Мирзиёев

    02.07.2022, 21:15

    «Конституциявий комиссия Қорақалпоғистондаги ҳолатга доир расмий муносабатини беради» – Одилжон Тожиев

    02.07.2022, 21:12

    Шавкат Мирзиёев Конституциянинг Қорақалпоғистонга тегишли моддаларини амалдаги таҳрирда ўзгаришсиз қолдириш зарурлигини айтди

    02.07.2022, 20:45

    Бухорода 9 йил алимент тўловидан бош тортиб келган ота 30 миллиондан ортиқ қарзини тўлашга мажбур бўлди

    02.07.2022, 20:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35

    “Ливерпуль” Винисиус учун “Реал”га катта сумма таклиф қилди

    Спорт | 14 июл, 21:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.