«Сўғдиёна»нинг ОФК Кубоги Марказий минтақа ҳудудий финал учрашувидаги рақиби маълум бўлди.
Жиззах клубига Тожикистоннинг «Хўжанд»и рақиблик қилади. «Хўжанд» F гуруҳи ғолиби сифатида «Сўғдиёна»га қарши майдонга тушади. Учрашув август ойида бўлиб ўтади. Беллашув қаерда ўтказилиши ҳозирча аниқ эмас.
Улуғбек Бақоев шогирдлари гуруҳ босқичида ўтказилган 3 ўйинда ҳам ғалаба қозонди. Жамоа Қирғизистоннинг «Нефтчи», Тожикистоннинг «ЦСКА» ва Туркманистоннинг «Олтин Аср» клубларини енгди.
38 ёшли Жасур Ҳасанов эса жамоанинг 8 та голидан 6 тасида қатнашди — 3 та гол ва 3 та ассист.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)