«Бавария» «Барселона»нинг Роберт Левандовски учун юборилган учинчи таклифини ҳам рад этди.
Аввалроқ каталонияликлар польшалик ҳужумчи учун учинчи таклифни юборгани хабар қилинганди.
Bild нашри хабарига кўра, мюнхенликлар 33 ёшли ҳужумчини 40+5 миллион еврога сотишга рози бўлмади.
Ундан аввал «Барселона» 32+5 миллион, кейин эса 35+5 миллион евролик таклифлар юборганди. Иккаласи ҳам «Бавария» томонидан рад этилган.
«Бавария» футболчи учун 50 миллион евро таклиф қилинсагина, музокараларни бошлашга тайёр.
Футболчига «Челси» ва «ПСЖ» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. 33 ёшли ҳужумчининг ўзи Мюнхен клубини тарк этаётганини маълум қилганди.
Роберт Левандовски 2021/22 йилги мавсум «Бавария» сафида барча мусобақаларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 46 та голга муаллифлик қилган.
Изоҳ (0)