Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Марго Робби, Милла Ёвович, Жессика Бил ва ўзларини хафа қилдириб қўймайдиган, керак бўлса бошқаларни ҳам ҳимоя қила оладиган машҳур аёллар билан танишинг.

Марго Робби

Фото: Legion Media

Фото: Legion Media

Марго Роббига қараб, ўзини ҳимоя қила олишига ишониш қийин. Ташқи томондан, актриса жуда нозик қиз бўлиб кўринади, аммо ундай эмас. «Худкушлар гуруҳи» фильмидаги Харли Куинн роли учун Марго жиу-житсу техникасини, турли усулларни пухта ўрганади. Робби блокбастерда рол ўйнагач, жанг санъатига қизиқиб қолади. Картинада у болалигида ўрганган цирк фокусларини ҳам ижро этган. Масалан, саккиз ёшида Марго трапецияда уча оларди.

Милла Ёвович

Фото: Legion Media

Фото: Legion Media

«Бешинчи элемент» юлдузининг барча мухлислари актрисанинг нафақат вокал билан шуғулланишини, балки жанг санъатини ҳам ёқтиришини билишмайди. Бир вақтлар Милла Ёвович таэквондо билан фаол шуғулланган. Айнан ўз маҳорати туфайли у «Иблис макони» фильмидаги энг қийин трюкларни ҳам мустақил равишда бажарган. Дарвоқе, Ёвович суратга олиш майдонида ўзини ишончли қилиши учун бразилияча жиу-житсу ва каратэ асосларини ҳам ўрганган.

Люси Лю

Фото: Legion Media

Фото: Legion Media

«Чарли фаришталари» юлдузи Люси Лю ёшлигидан жанг санъатига алоҳида вақт ажратган. Актриса филиппин жанг санъати техникасини ўрганганини кўпчилик билмайди. Люси кали-эскрима билан ҳам шуғулланади — бу жанг санъати нафақат қуролдан самарали фойдаланишни, балки ҳар қандай объектни ўлим қуролига айлантиришни ҳам ўргатади.

Жессика Бил

Фото: Legion Media

Фото: Legion Media

2012 йилда Жессика Бил «Ҳаммасини эслаш» фильмида иштирок этди, унда у жанговар маҳоратини кўрсатиши керак эди. Жастин Тимберлейкнинг рафиқаси каскадёрлар хизматидан бош тортди ва барча қийин трюкларни шахсан ўзи бажаришга қарор қилди. Жессика жанг санъатига шунчалик берилиб кетдики, фильм экранга чиққандан кейин ҳам машғулотларни давом эттиришга қарор қилди.

Керри-Энн Мосс

Фото: Legion Media

Фото: Legion Media

«Матрица» трилогиясидаги супер аёл Керри-Энн Мосснинг роли ишонарли чиққанининг сабаби бор — актриса кўп йиллар давомида Шаолин кунг-фу ва ушуси билан шуғулланади, шунинг учун у фильмда ўз маҳоратини завқ билан намойиш этди. Актрисанинг ўзи тан олганидек, ёга машғулотлари унга кучини тиклашга ёрдам беради. Суратга олиш тугагандан сўнг ҳам актриса машғулотларни давом эттирди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар